Иқтисод

Уч вилоятда қуёш фотоэлектр станцияси қурилади

© Sputnik / Кирилл Брага / Фотобанкка ўтишСолнечная электростанция
Солнечная электростанция - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятларида давлат-хусусий шериклиги асосида умумий қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари қурилади.

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Энергетика вазирлиги давлат-хусусий шериклиги асосида қуёш фотоэлектр станцияси (ФЭС) қурилиши бўйича “Scaling Solar 3” учинчи лойиҳаси бошланишини маълум қилди.

“Scaling Solar 3” учинчи лойиҳаси доирасида умумий қуввати 500 МВт бўлган учта ФЭС қурилиши режалаштирилиб, уларнинг инвесторлари тендер натижасига кўра аниқланади.

Учинчи лойиҳа бошланиши 2021 йил февраль ойига режалаштирилган. ФЭС қурилиши Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятларида амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳар бирининг қуввати камида 200 МВт бўлган иккита қуёш фотоэлектр станциялари қурилиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0