Россия

Россия чегарасида 2020 йилда разведкага оид фаоллик кучайди - Мудофаа вазирлиги

© ВВС СШАRC-135U - АҚШ разведкачи самолёти
RC-135U - АҚШ разведкачи самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Россия ҳаво-космик кучлари радиотехника қўшинлари бўлинмасининг олти мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилари кундалик жанговар навбатчиликда туради.
ТОШКЕНТ, 1 янв - Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги 2020 йилда мамлакат чегараларида разведкага оид фаоллик тўғрисида маълумот берди. РИА Новости хабари асосида.
Посейдон на прицеле: российский истребитель перехватил самолет-разведчик США над Черным морем - Sputnik Ўзбекистон
Колумнистлар
Қонунсизлик: Россия устидан АҚШ разведка парвозлари кимга керак
2020 йилда ҳарбийлар Россия чегарасига яқин келган 2,9 мингга яқин жанговар ва 1,1 мингдан ортиқ разведка ҳаво кемаларини аниқлаганлар, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти.
"2020 йил ўқув йилида ҳаво-космик мудофааси бўйича жанговар навбатчиликни олиб бориш вақтида Ҳарбий космик кучлар радиотехника қўшинлари бўлинмалари бир миллиондан ортиқ ҳаво кемаларини, шу жумладан 2900 га яқин жанговар ва 1100 дан зиёд разведка авиациясини аниқлашди ва кузатиб қўйишди", - дейилади хабарда.
П/к председателя Российского исторического общества С. Нарышкина - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Россия бош разведкачиси билан интервью
Таъкидланишича, радиотехника қўшинлари бўлинмаларининг олти мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилари кундалик жанговар навбатчиликда туради. Ушбу турдаги қўшинларнинг мутахассислари назорат нишонлари ёрдамида навбатчи кучлар синовларида иштирок этишади, давлат чегараси ва ҳаво бўшлиғидан фойдаланиш тартибини бузган шартли самолётлар аниқланганда, навбатчиларнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари бўйича ҳаракатларини машқ қиладилар.
"Пандемия билан боғлиқ чекловларга қарамай, 2020 йилда радиотехника қўшинларда Ҳаво-космик кучлари қисмлари радиотехник бўлинмалари ва қисмлари билан 100 дан ортиқ тактик ва махсус тактик машғулотлар ўтказилди", - деб қўшимча қилишди Мудофаа вазирлигида.
Бундай тадбирларнинг тахминан 30 фоизи Ашулук, Телемба ва Пембой давлат полигонларида ўтказилди, дея хулоса қилди мудофаа идорасидагилар.
Янгиликлар лентаси
0