Трамп грин-карталарга вақтинчалик таъқиқни узайтирди

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Фотобанкка ўтишПрезидент США Дональд Трамп на встрече с лидерами ЕС в Брюсселе, архивное фото
Президент США Дональд Трамп на встрече с лидерами ЕС в Брюсселе, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Америка президенти ўз ҳаракатларини коронавирус инфекцияси пандемияси иқтисодий оқибатлари фонида америкаликлар учун иш жойларини сақлаб қолиш истаги билан изоҳлади.
ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп қатор категориядаги визалар ва аксарият грин-картлар учун вақтинчалик таъқиқни узайтирди, деб хабар бермоқда Fox News телеканали.
Города мира. Нью-Йорк - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
АҚШ мигрантларга грин-карта бериш талабини кескинлаштирмоқчи
Янги қарорга кўра, 2020 йилнинг апрелида киритилган ва июн ойида кенгайтирилган виза чекловлари яна уч ойга - 2021 йилнинг 31 мартига қадар узайтирилган.
Бунда гап, хусусан, H-1B, H-2B, H-4, L иммиграция ва иш визалари ҳамда АҚШда ишлаш ҳуқуқини берувчи гап J категориясидаги аксарият ҳужжатларнинг берилиши тўхтатилиши ҳақида бормоқда.
Ушбу қарорга изоҳ берар экан, Трамп, чекловлар коронавирус пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий таназзул вақтида иш жойлари учун рақобатнинг олдини олиш учун зарурлигини айтган.
"COVID-19нинг америка меҳнат бозори ва аҳоли саломатлигига таъсири аввалгидек ташвишлантирмоқда", - деб ёзган Трамп ўз баёнотида.
Трамп имзолаган қарор виза лотереяси ўтказилишига вақтинчалик таъқиқни сақлаб қолади. Ҳужжатга мувофиқ, аксарият категорияга тушувчи аризачиларга грин-карта берилиши вақтинча таъқиқланади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала