"Ўлик қушлар ёмғири": Италияда салютлар туфайли юзлаб чуғурчиқлар қирилди

© Sputnik / Павел ЛисицынСалют. Архивное фото
Салют. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жониворларни ҳимоя қилувчи халқаро ташкилот қушларнинг ўлими салютлар овозининг баландлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин, дея баёнот берган.
ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Римда Янги йил кириб келадиган оқшомда юзлаб чуғурчиқлар байрам салютларидан юраги ёрилиб, ерга қулаб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий RomaToday нашри ёзмоқда.
​Эълон қилинган кадрларда ер юзида сочилиб ётган ўнлаб қушлар тасвирланган.
"Кечирасиз, аммо байрамни нишонлаш истаги йўқолди. Юзлаб қушлар ҳалок бўлган", — дея видео муаллифи сўзларидан иқтибос келтиради нашр.
Жониворларни ҳимоя қилувчи халқаро ташкилот қушларнинг ўлими салютлар овозининг баландлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин, дея баёнот берган.
"Эҳтимол, улар қўрқув туфайли ўлган. Улар бир-бирига тўқнашиб, деразалардан ичкарига кириши ёки электр узатиш тармоқларига ўзини уришлари мумкин. Шунингдек, улар юрак хуружидан ўлган бўлиши мумкинлигини ҳам эсдан чиқармайлик", - дея ташкилот матбуот-котиби Лоредану Диглио сўзларидан иқтибос келтиради AP.
Ташкилотнинг италия бўлими раҳбари Массимо Компароттонинг айтишича, улар ҳар йили петардалар ва фейерверклар сотувини ман этишни илтимос қиладилар.
Янгиликлар лентаси
0