Жамият

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари ташкил этилади

© flickr.com/ ChuWeiHunG IPhotoЖених и невеста на бракосочетании
Жених и невеста на бракосочетании - Sputnik Ўзбекистон
Марказларда ФҲДЁ органларига никоҳни қайд этиш учун ариза берган ва ўқув машғулотларида қатнашиш учун розилиги олинган 30 ёшдан ошмаган никоҳланувчи шахслар бепул ўқитилади
ТОШКЕНТ, 2 янв - Sputnik. Ўзбекистонда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари ташкил этилади. Бу ҳақда "Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ҳукумат қарорида айтилган.
Обручальные кольца на столе - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ажримлар сони бўйича қўрқинчли рақамлар маълум қилинди. Бунинг сабаби нима?
Қарорга кўра, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳузурида Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари ташкил этилади.
Марказларнинг асосий вазифаларидан бири никоҳланувчи шахсларни оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича тизимли тайёрлаш ҳисобланади.
Марказларда ФҲДЁ органларига никоҳни қайд этиш учун ариза берган ва ўқув машғулотларида қатнашиш учун розилиги олинган 30 ёшдан ошмаган никоҳланувчи шахслар ўқув юкламаси ҳажми 16 соатдан кам бўлмаган дастур асосида бепул ўқитилади.
Ажралиш ёқасига келиб қолган оилаларнинг томонлари ҳам марказларда ихтиёрий ўқишлари мумкин.
Марказлардаги ўқув машғулотлари режалари ҳар ойда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
Ўқув ташғулотларида тўлиқ қатнашган тингловчиларга тантанали равишда сертификат топширилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала