Дунёда

Арманистон Қорабоғда ҳалок бўлганлар сонига аниқлик киритди

© Sputnik / Валерий Мельников / Фотобанкка ўтишСело Тагавард в Нагорном Карабахе
Село Тагавард в Нагорном Карабахе - Sputnik Ўзбекистон
Арманистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ярим ой давом этган Тоғли Қорабоғдаги жанговар ҳаракатлар вақтида 3300 нафар ҳарбий қурбон бўлганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Арманистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йил сентябридан ноябрига қадар давом этган Тоғли Қорабоғдаги жанговар ҳаракатлар вақтида қурбон бўлганлар сонига аниқлик киритди. Бир ярим ой давом этган жангларда арман томонидан 3300 киши ҳалок бўлган.
Страны мира. Армения - Sputnik Ўзбекистон
Колумнистлар
Арман-озарбайжон чегарасида нега Россия ФХХ чегарачилари пайдо бўлди
“1 январь ҳолатига кўра 3300 жасаднинг суд-тиббиёт экспертизаси ўтказилди”, - дейилади вазирликнинг Facebookʼдаги хабарида. Жасадларни идентификация қилиш ва таниб олиш учун 1141 та намуна олинган, яна 871 та намуна ўрганиш босқичида.
Арманистон ССВ 3 декабрь куни қуролли можаро давомида Арманистоннинг 2660 нафар ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлганини хабар қилган эди.
Озарбайжон Мудофаа вазирлиги, ўз навбатида, декабрь бошида озарбайжон томонидан 2783 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани, яна 100 нафардан зиёд киши бедарак йўқолганини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида охирида яна бошланган Тоғли Қорабоғ можароси Россия, Озарбайжон ва Арманистоннинг уч томонлама келишувига асосан 10 ноябрда тўхтатилган эди. Шундан сўнг ҳудудга Россия тинчликпарвар кучлари киритилган ва келишилган ҳолда Агдам, Келбажар ва Лочин ҳудудлари Озарбайжон ихтиёрига берилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала