Видео

Тоғли Қорабоққа 50 мингга яқин қочоқ қайтди – видео

Россия тинчликпарвар кучлари фуқароларнинг доимий яшаш жойига хавфсиз қайтишини тўлиқ назорат қилмоқда.
Арманистон пойтахти Еревандан Степанакертга бир сутка ичида автобусларда 130 нафар қочоқ қайтди. Уларга йўл давомида россиялик тинчликпарвар кучлари ҳамроҳлик қилди.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Тоғли Қорабоққа жами 47 100 нафар қочоқ доимий яшаш жойига қайтиб келган.
Россия ҳарбийлари нафақат фуқароларнинг хавфсиз қайтишини таъминламоқда, балки гуманитар ёрдам кўрсатиб, инфратузилмаларни қайта тикламоқда.
Шунингдек, улар 23 та кузатув постларидан ўт очмаслик режимига риоя қилинишини назорат қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader