Ҳодисалар

ИИВ пиротехника воситалари оқибатида жароҳат олганлар сонини очиқлади

© Sputnik / Николай Хижняк / Фотобанкка ўтишПродажа пиротехники
Продажа пиротехники - Sputnik Ўзбекистон
ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов Янги йил мавсуми вақтида пиротехника воситаларидан фойдаланиш оқибатида 120 дан зиёд одам жароҳат олганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Ўзбекистонда Янги йил мавсуми вақтида пиротехника воситаларидан фойдаланиш оқибатида 120 дан зиёд одам жароҳат олди, 6 та уйда ёнғин юзага келган. Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов маълум қилди.
Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Чинозда қўлбола портловчи модда мактаб ўқувчисининг ўлимига сабаб бўлди
Ғиёсов тақдим этган маълумотларг кўра, 12 миллион донадан ортиқ пиротехника маҳсулотлари мусодара қилинган. 258 киши маъмурий, 17 киши эса жиноий жавобгарликка тортилган.
Шунингдек, яна 1048 та ҳолат бўйича ҳужжатлар судларга ва бошқа органларга қонуний чора кўриш учун йўналтирилган.
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш, рейдлар ва профилактик тадбирлар ўтказиш мақсадида ички ишлар, Миллий гвардия, солиқ ва бошқа органлар, шунингдек, жамоатчилик аъзоларидан иборат 800 дан ортиқ махсус гуруҳлар шакллантирилган.
Мамлакатда 2010 йилда пиротехника воситаларини ноқонуний ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, ишлатиш, шунингдек ноқонуний олиб кириш, экспорт қилиш ёки сотиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик жорий этилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала