Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Жамият

Коронавирус: Ўзбекистонда 30 тадан кам касалланиш қайд этилди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Фотобанкка ўтишДемонстрация диагностики для обнаружения коронавируса центром ФМБА России
Демонстрация диагностики для обнаружения коронавируса центром ФМБА России - Sputnik Ўзбекистон
Ҳозир Ўзбекистонда 1207 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда. Улардан 156 нафари оғир, 31 нафари эса ўта оғир аҳволда.
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. 3 январь куни Ўзбекистонда 27 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. Касалланганларнинг умумий сони 77 258 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Узбекистан возвращает чартерными рейсами застрявших за рубежом граждан из-за коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Бир ҳафта ичида Ўзбекистонга авиарейсларда келган 21 йўловчида коронавирус аниқланди
Янги касалланганларнинг 2 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Жиззах вилоятида, 1 нафари Қашқадарё вилоятида, 5 нафари Тошкент вилоятида, 18 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга кеча 79 киши касалликдан тузалган. Жами 75437 киши коронавирусни енгган. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1207 нафар бемордан 156 нафари оғир, 31 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала