Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Иқтисод

Маҳаллий брендларининг электрон майдончаси ишга тушди

© ТПП УзбекистанаТПП запустила электронную площадку локальных брендов
ТПП запустила электронную площадку локальных брендов - Sputnik Ўзбекистон
Брендлар электрон майдончасида республикада қайд этилган брендлар рўйхатидан ташқари интеллектуал мулк ва товар белгиларини ҳимоя қилишга доир ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам жойлаштирилган. 
ТОШКЕНТ, 5 янв - Sputnik. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўз расмий веб-сайтида маҳаллий товар ва хизмат брендларининг электрон майдончасини ишга туширди.
Брендлар электрон майдончасида Республикада рўйхатга олинган барча саво белгилари рўйхати, уларга эгалик қилаётган тадбиркорлик субъектлари номи ва манзили билан танишиш мумкин. 
Ундан ташқари, янги савдо белгиларини рўйхатдан ўтказиш учун керак бўладиган ҳужжатлар рўйхати ва риза намуналари, шунингдек интеллектуал мулк ва товар белгиларини ҳимоя қилишга доир ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар ҳам жойлаштирилган. 
Шу билан бирга Савдо саноат палатаси интеллектуал мулк соҳасига оид тадбиркорларда юзага келадиган кўп сўраладиган саволларга жавобларни ҳам келтирган. 
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала