Блэкаут: Марказий Осиё ягона энергетик тизимида авария юз берди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишЛинии электропередачи
Линии электропередачи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни пайтда Талимаржон ИЭСда қурилмаларни ишга тушириш жараёни амалга оширилмоқда, қолган электр станцияларда иш режими қайта тикланган.
ТОШКЕНТ, 5 янв - Sputnik. Марказий Осиё ва Қозоғистонни боғловчи ягона энергетик тизимининг электр узатиш тармоқларида режадан ташқари содир бўлган узилишлар сабабли аварияга қарши автоматика ишлаган, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот-хизмати.
Замминистра энергетики Узбекистана Шерзод Ходжаев - Sputnik Ўзбекистон
Марказий Осиё ягона энергия ҳалқаси қачон ишга туширилади - Ходжаев жавоби
Вазирлик баёнотига кўра, энергетик қурилмаларга шикаст етмаслик учун ускунанинг технологик ҳимояси автоматик равишда ишлаган ва айрим электр станциялардаги энергоблоклар ўчирилган.
Хусусан:
Тўрақўрғон ИЭСда қуввати 750 МВт дан 500 МВт гача,
Тахиатош ИЭСда 280 МВт дан 150 МВт гача,
Навоий ИЭСда 450 МВт дан 230 МВт гача,
Тошкент ИЭСда 370 МВт дан 180 МВт гача қувват камайган.
 ГРЭС - Sputnik Ўзбекистон
Марказий Осиё давлатлари ягона электр энергия бозорини яратишади
Шунингдек, Талимаржон ИЭСнинг умумий қуввати 900 МВт бўлган иккита БГҚлари ўчирилди.
Айни пайтда Талимаржон ИЭСда қурилмаларни ишга тушириш жараёни амалга оширилмоқда, қолган электр станцияларда иш режими қайта тикланган.
Мазкур ўчиш ҳолатининг сабаблари ўрганилмоқда.
"Яқин соатларда электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилади. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз", - дейилади энергетика вазирлиги матбуот хизмати баёнотида.
Янгиликлар лентаси
0