ЕОИИ 2021 йилда нефт маҳсулотлари ягона бозорини шакллантиришга киришади

© Sputnik / Медиабанкка ўтишФлаги государств-членов Евразийского экономического союза
Флаги государств-членов Евразийского экономического союза - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЕОИИ шартномаси ўз олдига қўйган мақсадлардан бири бу - электр энергияси, нефт ва газ бўйича умумий энергетика бозорларини шакллантириш ва уни энергетика хавфсизлиги нуқтаи назаридан назорат қилишдир. 
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. ЕОИИ давлатлари 2021 йилда нефт ва нефт маҳсулотлари умумий бозорини шакллантириш лойиҳасини якунлашга бел боғлашган, деди Беларус бош вазири ўринбосари Игорь Петришенко.
"ЕОИИ давлатларида нефт ва нефт маҳсулотларининг ягона бозорини шакллантириш ҳамда нефт ва нефт маҳсулотларини транспорт қилиш тизимида ягона қоидалар ўрнатиш лойиҳаларини муҳокама қилиш давом этмоқда. Иккала ҳужжат ҳам 2021 йилда тайёр бўлади", — деди Петришенко "Республика" газетасига берган интервьюсида.
Бош вазир ўринбосариинг сўзларига кўра, ЕОИИ шартномаси уч йўналиш: электр энергияси, табиий газ ҳамда нефт ва нефт маҳсулотлари бўйича умумий энергетика бозорларини шакллантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бундай ёндашув Иттифоқда энергетика хавфсизлигини таъминлаш, умумий ёндашувлар асосида ҳамкорлик қилиш ва биргаликда қўйилган мақсадларга эришиш учун хизмат қилади. 
"Масалан 2020 йилда Беларус, Арманистон ва Қирғизистон ЕОИИнинг умумий электр энергетика бозори тўғрисидаги шартномасини ратификация қилишди. Россия ва Қозоғистон ҳам ушбу йўналишда боришмоқда ва айни дамда ички процедураларни якунлашмоқда", — деди вице-премьер.
ЕОИИ 2015 йилда ташкил қилинган халқаро интеграцион иқтисодий уюшма бўлиб, айни дамда унинг аъзолари Россия, Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистондир. Ўзбекистон, Молдова ва Куба ҳозирча унга кузатувчи мақомида аъзо бўлишган.
 
Янгиликлар лентаси
0