Дунёда

Ким Кардашьян турмуш ўртоғи билан ажрашмоқда - ОАВ

© AFP / John Lamparski/Getty ImagesРэпер Канье Уэст с женой Ким Кардашьян на Met Gala в Нью-Йорк, 2015 год
Рэпер Канье Уэст с женой Ким Кардашьян на  Met Gala в Нью-Йорк, 2015 год  - Sputnik Ўзбекистон
Америка реалити-шоулари юлдузи Ким Кардашьян 6 йиллик турмушдан сўнг машҳур рэпер Канье Уэст билан ажрашмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Америка реалити-шоулари юлдузи Ким Кардашьян 6 йиллик турмушдан сўнг рэпер Канье Уэст билан ажрашмоқда, деб хабар қилди Page Six нашри.
Сахар Табар  - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Эронлик “Анжелина Жоли” қамоқдан озод қилинди – унга ким ёрдам берди?
Таъкидланишича, Ким ажрашишлар бўйича машҳур адвокат Лаура Уэссерни ёллаган. Жуфтлик рождество байрамларини алоҳида нишонлашган.
Кардашьян ва Уэстнинг Калабасасдаги 60 миллион долларли ҳашаматли уйи мол-мулк ажрашиш жараёнида асосий масаласига айланади: Ким уй унга ва фарзандларига қолишини истамоқда.
Ким Кардашьян ва Канье Уэст 2014 йилда турмуш қуришган. Жуфтликнинг тўрт нафар фарзанди бор. Канье Уэст Кардашьяннинг учинчи турмуш ўртоғи ҳисобланади.
 
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала