Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Жамият

Талимаржон ИЭС: 2та буғ-газ қурилмасида тўхташ юзага келди

© Министерство энергетики УзбекистанаТалимарджанская ТЭС
Талимарджанская ТЭС - Sputnik Ўзбекистон
Талимаржон ИЭСнинг 2- ва 3- буғ-газ қурилмаларида (жами 900 МВт қувват) энергоблок технологик ҳимоясининг ишлаши натижасида ушбу БГҚлари фаолияти тўхтатилган.
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Талимаржон ИЭСнинг 2 та буғ-газ қурилмаларида тўхтатилиш юзага келди.
Бугун 8 январь куни соат 10:27да ва 10:31да Талимаржон ИЭСнинг 2- ва 3- буғ-газ қурилмаларида (жами 900 МВт қувват) энергоблок технологик ҳимоясининг ишлаши натижасида ушбу БГҚлари фаолияти тўхтатилган.
Бунинг натижасида, республиканинг айрим ҳудудлари бўйлаб электр энергияси таъминотида умумий 446 МВт қувватда чеклов киритилмоқда.
Энергетика вазири Алишер Султанов бошчилигидаги мутахассислар зудлик билан мазкур станцияга учиб кетди.
Ҳозирги вақтда юзага келган тўхтатилиш сабаблари аниқланмоқда.  
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала