Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Жамият

Тошкент шаҳрида 31 яшар аёлнинг жасади аниқланди

© Sputnik / СтрингерОказание первой помощи
Оказание первой помощи  - Sputnik Ўзбекистон
Декабрь ойининг охирларида Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги уйларнинг бирида тан жароҳатлари билан номаълум аёлнинг мурдаси топилган.
ТОШКЕНТ, 9 янв - Sputnik. 2020 йилнинг 23 декабрь куни Яшнобод туманидаги уйларнинг бирида тан жароҳатлари билан номаълум аёлнинг мурдаси топилган. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар бермоқда.
В чемодане был обнаружен труп - Sputnik Ўзбекистон
“Чемодан ичида мурда”: 2 киши қўлга олинди
 
Хабарга кўра,  Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида мурданинг шахси аниқланиб, у 31 ёшли Дарья К. эканлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, 22 декабрь куни Дарья танишлари Александр К. ва Владимир А. билан Александр К.га тегишли Султонали Машҳадий кўчасида жойлашган уйлардан бирида тиббиёт спиртини истеъмол қилишган. Сўнгра Дарья маст ҳолатда бўла туриб, Владимир А.га каратэ усулларини кўрсатишни бошлаган.
Шу вақтда у Владимир А.га бехосдан жароҳат етказган. Владимир А. бундан жаҳли чиқиб, ёнида бўлган ошхона пичоғи билан икки маротаба аёлнинг кўкрак қисмига жароҳат етказган. Натижада аёл тан жароҳатлари билан хонадондан чиқиб кетган ва юқорида кўрсатилган жойда хушини йўқотиб, вафот этган.
Девушка - Sputnik Ўзбекистон
Наманганда “каратэчи” қиз икки эркакни дўппослади
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Владимир А.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши доирасида ҳодиса содир бўлган жойдан ошхона пичоғи ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда Владимир А. жиноят ишига айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан қамоққа олиш тариқасидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши юзасидан дастлабки тергов давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала