Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Дунёда

Ерга “Аполлон” гуруҳига кирувчи улкан астероид яқинлашмоқда

© NASAАстероид в космосе на фоне земли. Иллюстративное фото
Астероид в космосе на фоне земли. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Астрономлар яқин икки кун ичида потенциал хавфли 2020 WU5 астероиди Ердан саккиз миллион километр узоқликда учиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Астрономлар яқин икки кун ичида потенциал хавфли 2020 WU5 астероиди Ердан саккиз миллион километр узоқликда учиб ўтади. Унинг орбита траекторияси НАСА реактив ҳаракатланиш лабораториясининг веб-сайтида келтирилган. РИА Новости хабарига асосан.
Фотография астероида. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Яқин кунларда кўп қаватли уй катталигидаги астероид Ерга яқинлашади
2020 WU5 астероиди 2020 йил 29 ноябрда NEOWISE (Wide-Field Infrared Survey Explorer) космик телескопи томонидан олинган суратларда топилган ва 4 декабр куни Халқаро Астрономия иттифоқи (IAU) электрон кичик сайёра доирасига киритилган.
Фазовий жисми "Аполлонлар" гуруҳига мансуб бўлиб, уларнинг орбиталари ерни ташқаридан кесиб ўтади. Олимларнинг фикрига кўра, унинг диаметри 0,5-1,1 километрни ташкил қилади.
Астериоднинг Ерга максимал яқинлашиши 13 дан 14 январга ўтар кечаси кутилмоқда. Ҳисобланган маълумотларга кўра, унинг ёрқинлиги 12,9 юлдузли катталикни, бурчак тезлиги эса дақиқада 33,4 бурчак сонияни ташкил қилади.
Астероид Ердан етарлича узоқ масофада учиб ўтишига қарамай - турли хил тахминларга кўра, 8,1 дан 7,5 миллион километргача - потенциал хавфли деб таснифланади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала