Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Жамият

Наманганда ҳам ичимлик суви таъминотида носозлик юзага келди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Фотобанкка ўтишКран в ванной комнате, архивное фото
Кран в ванной комнате, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
“Пахталикўл” сув узатиш иншоотидаги носозлик сабаб Наманган шаҳрининг айрим жойларида ичимлик суви таъминотида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Наманган шаҳри сув таъминотида ҳам фавқулодда носозлик юзага келди.
“Наманган сув таъминоти”  МЧЖ ахборот хизмати хабарига кўра, 11 январь куни “Пахталикўл” сув узатиш иншоотида Д-1000 мм.ли  юқори босимли магистрал тармоқларда фавқулодда носозлик содир бӯлганлиги сабабли мазкур иншоот фаолияти соат 10:00 дан бошлаб вақтинчалик тӯхтатилди.
“Бунинг натижасида Наманган шаҳрининг Оромгоҳ даҳаси, 1-Ахсикент, 2-Ахсикент, Гўзал, Чаманзор, Минчинор, Мустақиллик, Паҳлавон, Нуробод, Сиҳатгох, Меҳнатобод,  Ишонч, Истиқбол МФЙ ҳудуди ва 1-кичик тумани айрим жойларида ичимлик суви таъминотида вақтинчалик узилишлар содир бўлади”, - дейилган хабарда.
Хабарда ҳозирда  “Наманган сув таъминоти” МЧЖ Наманган шаҳар бўлими мутахассислари тезкорлик билан носозликни бартараф этиш чораларини кўраётгани қўшимча қилинган.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Андижон шаҳрига ичимлик суви етказиб Хонобод-Андижон марказий сув қувурининг Андижон тумани “Хортум” МФЙга қарашли Анжирзор кўчаси ҳудудида жойлашган сув тақсимлаш жиҳозида носозлик юзага келган эди. Натижада Андижон шаҳри ва унга ёндош туманларнинг айрим ҳудудлари ичимлик сувисиз қолган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала