Аналитика

Флэш-эффект: Саратон касалини бир сонияда даволаш услуби топилди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Фотобанкка ўтишЗнак на двери кабинета "Рентген"
Знак на двери кабинета Рентген - Sputnik Ўзбекистон
Айни дамда Швейцария, АҚШ ва Россия олимлари саратон касалини даволашнинг янги революцион услубини синовдан ўтказишмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 янв — РИА Новости, Татьяна Пичугина. Бир йил олдин рак касалини бир сонияда даволашнинг янги услуби – флэш-эффект илк бор синаб кўрилган эди. Ушбу услубнинг моҳияти шундан иборатки, саратон ўсмасига бир неча миллисекунд давомида кучли радиация йўналтирилади. Бунда соғлом ҳужайралар нурланишга улгурмайди, лекин саратонга чалинган ҳужайралар қурбон бўлади.

Биринчи бемор

2018 йилнинг июн ойида Лозанна умиверситетида  Мари-Катрин Возенин бошчилик қилган тиббиёт олимлари гуруҳи лимфома касалига чалинган 75 ёшли эркакка илк бор ушбу экспериментал услубда даволанишни таклиф қилишган эди. Бемор 10 йил олдин саратон касалига чалинган бўлиб, 110 та радиотерапия сенси олган, лекин ўсимталар ривожланишдан тўхтамаган эди.
Раковые клетки - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Саратон касаллигининг 95 фоиз сабаблари айтилди
Айтиш жоизки бундай услубда даволаш учун фотонларни линияли тезлаштириш махсус мосламаси керак бўлади.  Даволаш учун бемор билагида жойлашган ўлчами 3,5см бўлган шиш танлаб олинган. Лозаннадаги мослама ўта қисқа импульс билан катта кучланишли энергия бериши мумкин. Биринчи пацентга 15 грэй кучланишга эга бўлган 1та флэш-эффект сеанси ўтказилган.
Натижада 10 кундан сўнг ўсимта кичрая бошлаган, 36 кундан сўнг тузалган ва 5 ойдан сўнг мутлақ йўқолиб кетган. Унинг атрофидаги тўқималар одатдагидан анча тез тузалиб кетган.

Флэш-эффект – бу нима?

Ушбу даволаш услуби ҳақида илк маълумотлар 2014 йилда айнан Лозаннада пайдо бўлган эди.  Science журналида саратонга чалинган мушукларни флэш-эффект услубида даволаш айтиб ўтилган эди. Дастлабки тажрибанинг кутилмаган самарали натижалари олимлар олдида янги имкониятларни очиб берди.
Саратон касалини одатий радиация услубида даволаганда, соғлом органларга зарар етказмаслик учун нурланиш даражаси жуда паст бўлади – секундига 0,03 грэй. Бунда саратон ўсимтасини йўқ қилиш учун бир неча сеанс керак бўлади. Аксарият ҳолларни уни тўлиқ йўқ қилиш учун етарли бўлмайди. Бундай услуб кўз ва бош мия учун тўғри келмайди. Яна саратоннинг айрим турларига ҳам тўғри келмайди.
Девушка едет на велосипеде по Крымской набережной в Москве. - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Шифокор инсульт, инфаркт ва саратон хавфини камайтиришнинг осон йўлини айтди
Флэш-эффект услубида, бир неча миллисекунд ичида сартонга чалинган ҳудудга катта миқдорда радиация юборилади - секундига 40 грэйгача. Бунда касал ҳужайралар қурбон бўлади, лекин атрофдаги соғлом ҳужайралар зарарланишга улгурмайди. Буни олимлар 20 аср ўрталарида аниқлашган эди, лекин у вақтда бундай нурланиш ҳосил қилувчи ускуналар ва технологиялар мавжуд бўлмаган.
бунда саратон ҳужайралари қандай қурбон бўлади? Қисқа вақтли юқори нурланишда юқори энергияга эга бўлган заррачалар — фотонлар, гамма-квантлар ҳужайра ичида кимёвий реакцияларни ишга туширади. Ушбу реакция вақтида саратон ҳужайраси ичидаги кислород бир зумда актив радикалга айланади. Кислород йўқлиги ва кимёвий реакция оқибатида пайдо бўлган чиқиндилар туфайли - саратон ҳужайраси нобуд бўлади. Соғлом ҳужайраларга кам миқдорда зарар етади.
Лекин саратон шишларининг кислородсиз шакллари ҳар борку, уларни қандай даволаш мумкин?  Саратоннинг кислородсиз шаклини даволашда – ультрафлэш эффектдан фойдаланиш мумкин.

Ультрафлэш-эффектнинг очилиши

Флэш-эффект – бу албатта жуда яхши ихтиро, лекин олимлар унинг қувватини секундига 100 грэйгача оширишни ҳамда нурланиш зонасинини аниқроқ қилишни орзу қилишмоқда. Бунинг учун эса жуда қувватли линияли тезлаштириш мосламаси керак.
Деление клетки - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Россиялик олимлар саратон ҳужайраларини ўлдирувчи ДНК-наноробот яратишди
Россия Фанлар Академиясининг Троицк шаҳрида жойлашган Ядровий изланишлар институтида айнан шундай тезлаштириш мосламаси бор. У Совет Иттифоқа вақтида қурилган бўлиб, унинг узунлиги 360 метрни ташкил қилади. Унинг қуввати 1 килограммлик нишон учун секундига 300 минг грэйни ташкил қилади.
Шу кунларда ушбу мосламада саратон касалини даволашда ультрафлэш-эффектнинг таъсири ўрганилмоқда.
Саратон касалини даволашда, оддий радиацион терапияга қараганда протонлар билан нурлантириш жуда катта устуворликка эга. Протонлар оғирроқ бўлиб, уларни тезлаштириш анча мушкул, лекин улар ўз энергиясини тезлаштириш нуқтасининг охирида йўқотиш хусусиятига эга. Бу эса – тананинг исталган жойида жойлашган саратон шишига аниқ ва кучли зарба бериши имконини яратади. Протон терапияси энг чуқур жойлашган саратон шишларини даволашда қўл келиши мумкин.
Проведение лабораторных исследований - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Саратон ўсмасини даволашнинг янги услуби топилди
Ушбу услуб ўтган йилнинг ноябр ойида АҚШнинг Цинциннати штататидаги клиникалардар бирида синаб кўрилди. У ердаги Varian циклотрони ёрдамида суяк саратонига чалинган 10 нафар беморни даволаш синовдан ўтказилди. Varianнинг мосламасининг қуввати 100 граммлик нишон учун секундига 70 грэйни ташкил қилади.  
 “Саратон касалини даволаш учун тезлаштириш мосламасининг бир дони импульси кифоя бўлади. Нишонга бой йўғи 100 миллисекунд ичидан 50грэй миқдорида нурланиш берилганда саратон ҳужайралари янада қаттиқроқ шикастланади. Соғлом ҳужайралар эса камроқ зарар кўради”,  , — дейди РФА Ядровий изланишлар институти тиббиёт кафедраси раҳбари Сергей Акулиничев.
Айни дамда Россия олимлари сунъий ҳужайрали тўқималарда ва ўсимларда тажриба ўтказишмоқда. Агар ультрафлэш-эффект ўз самарадорлигини тасдиқласа – бу саратон касалини  даволаш томон қўйилган улкан қадам бўлади, дейди олим.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала