Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни ғалаба билан табриклади

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишСадыр Жапаров
Садыр Жапаров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мирзиёев Садир Жапаров билан Ўзбекистон ва Қирғизистон орасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 12 янв - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг янги сайланган президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди
Мирзиёев Садир Жапаровни Қирғизистонда бўлиб ўтган президент сайловидаги ишончли ғалабаси ҳамда Қирғизистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумнинг муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.
Ўз навбатида, Садир Жапаров Ўзбекистон Президенти ва кўп миллатли халқига замонавий хатарларни енгиб ўтишда ва коронавирус пандемияси оқибатларига қарши курашишда қардош Қирғизистонга кўрсатилаётган кўмак учун миннатдорлик билдирди.
Суҳбат давомида Шавкат Мирзиёев келаётган йил Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, ишонч ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, уларни сифат жиҳатидан янги мазмун билан бойитиш даври бўлиши лозимлигини қайд этди.
Булар, аввало, Давлат чегараларини делимитация қилиш борасидаги қўшма ишларнинг натижадорлигини ошириш, товар айирбошлашни кўпайтириш, саноат, энергетика ва қишлоқ хўжалигида кооперацияни кучайтириш, ҳудудлараро алоқалар ва гуманитар алмашинувни кенгайтириш, самарали транспорт коммуникацияларини ривожлантириш бўйича минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ва бошқалар.
Шунингдек, халқаро ташкилотлар ва минтақавий тузилмалар доирасида аниқ ва конструктив мулоқотни давом эттириш ва ўзаро қўллаб-қувватлашдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди.
Суҳбат очиқ ва дўстона руҳда ўтди.
Янгиликлар лентаси
0