Жамият

Янги ҳаёт: 8 мингдан ортиқ киши Ўзбекистон фуқаролигини олди

© Sputnik / Алексей ТихомировУзбекский паспорт
Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон
Ўтган йилда 8 310 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. 2020 йилда 8 310 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
С 1 января 2021 года вместо биометрического паспорта будут выдаваться ID-карты  - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда идентификация ID-картасини қандай олса бўлади
Шунингдек, 141 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш ҳақидаги илтимосномалари қаноатлантирилмасдан қолдирилди.
Президентнинг Олий Мажлисга ва халққа йўллаган Мурожаатномасида фуқаросизликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган туб ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида қуйидагилар таклиф этилди:
- 2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ва бошқа давлат фуқаролигини қабул қилмаган фуқаролиги бўлмаган шахсларни,
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида узлуксиз 15 йил давомида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатда туриб, Ўзбекистон Республикасида фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси ёки идентификация ID-картаси асосида яшаб турган ва чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш.
Таклиф этилган ўзгаришлар натижасида 2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган тахминан 20 минг нафарга яқин фуқаролиги бўлмаган шахслар истак билдирган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинадилар.
Бундан ташқари ўрганиш натижаларига кўра, ҳар йили тахминан 1 ярим минг нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларни Республика ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганликларига 15 йил муддат тўлишини инобатга олсак, ушбу шахсларни ҳам Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш имконияти яратилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала