Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Дунёда

“Қамоқдан президентликка”: Садир Жапаровга ўхшаган етакчилар кўп бўлганми?

© Sputnik / Фотобанкка ўтишПресс-конференция С. Жапарова по итогам выборов в Киргизии
Пресс-конференция С. Жапарова по итогам выборов в Киргизии - Sputnik Ўзбекистон
Дастлабки маълумотларга кўра, Садир Жапаров 10 январ куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғолиб бўлди. У 16 нафар рақибни 80 фоизга яқин овоз билан ортда қолдирди.
Айрим дунё етакчилари сиёсий олимпга чиқишдан аввал судланган ва озодликдан маҳрум этиш жойларида бўлишган. Sputnik Қирғизистон бундай давлат раҳбарлари рўйхатини тузди.
Жапаров сиёсатга тўғри жазони ўташ колониясидан қайтди, унга одамларни гаровга олиш айблов қўйилган. 4 октябрда бўлиб ўтган парламент сайловларининг дастлабки натижаларидан норозилиги сабабли бошланган тартибсизликлар вақтида тарафдорлар уни озод қилишди. Олти кун сўнг Жапаров мамлакат бош вазири лавозимига тасдиқланди. Беш кундан кейин у президент Сооронбай Жээнбековни истеъфога чиқишга мажбур қилди ва ўзи давлат раҳбари вазифасини бажаришга киришди.
"Қамоқ орқали" ҳокимиятга келган бошқа давлатларнинг раҳбарлари:

Фидель Кастро

Кубалик инқилобчи ва давлат арбоби 1953 йилда Сантьяго-де-Куба шаҳридаги Монкададаги ҳарбий казармага бостириб киришга муваффақиятсиз уринишидан сўнг қамоқхонага тушади. Айнан ўшанда биринчи марта "Озодлик ёки ўлим!" деган машҳур шиор янгради.
© Sputnik / Василий Малышев / Фотобанкка ўтишФидель Кастро в национальной узбекской одежде выступает на митинге в колхозе "Кзыл.
Фидель Кастро в национальной узбекской одежде выступает на митинге в колхозе Кзыл. - Sputnik Ўзбекистон
Инқилобий ҳаракат шафқатсизларча бостирилди, Фидел Кастрони ҳарбий трибунал суд қилди. У 15 йилга озодликдан маҳрум этилди, аммо 1955 йил май ойида жамоатчилик фикри босими остида исёнчи амнистия қилинди. Шу йили у Мексикага кетди.
Кастро даври 1959 йилда Кубада инқилоб ғалаба қозонганидан ва Фульхенсио Батиста диктатураси ағдарилгандан сўнг бошланган. Январ ойида Кастро армия қўмондонлигини ўз зиммасига олди, февралда эса ҳукумат бошлиғи лавозимини эгаллади. У мамлакатни деярли эллик йил - 2008 йилгача бошқарди. Сўнгги йилларда у давлатни бошқаришдан нафақага чиқди ва ҳокимиятни исёнчилар армиясида жанг қилган укаси Раулга топширди.

Иосип Броз Тито

Болқоннинг энг таниқли сиёсатчиларидан бири Иосип Броз Тито давлат раҳбари бўлишидан олдин икки марта қамоққа олинган. Бу биринчи мартада Биринчи жаҳон уруши пайтида юз берган, ўша вақтда у Австрия-Венгрия императорлик армияси таркибига жалб қилинган. Тито нима учун ҳибсга олинганлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ. Бир версияга кўра, у исёнга даъват қилгани учун ҳибсга олинган, бошқасига кўра эса у руслар томон қочмоқчи бўлган. Нима бўлганидан қатъий назар, у тез орада тўлиқ оқланди.
© AFPИосип Броз Тито
Иосип Броз Тито - Sputnik Ўзбекистон
1928 йилда иккинчи марта ҳибсга олинди, ўшанда Тито беш йил оғир меҳнатга ҳукм қилинган. У 1934 йил март ойида озод қилинган. Кейинчалик у Югославия Коммунистик партиясининг раҳбарларидан бирига айланди. 1948 йилда у бош вазир ва ташқи ишлар вазири бўлди ва 1953 йилда Тито президент этиб сайланди. У бу лавозимни умрининг охиригача - 1980 йил майигача эгаллаган.

Вацлав Гавел

1989 йил 29 декабрда Чехословакияда ҳукумат тепасига социалистик тузумни таниқли танқидчиси, драматург Вацлав Гавел келди. Аслида ҳеч қандай сиёсий тажрибага эга бўлмаган одам пост-коммунистик Чехословакиянинг биринчи президенти бўлди ва у қулаганидан кейин Чехия Республикасининг биринчи президенти бўлди.
© Sputnik / Борис Приходько / Фотобанкка ўтишВацлав Гавел
Вацлав Гавел - Sputnik Ўзбекистон
Ҳокимиятга келишдан олдин у бир неча бор ҳибсга олинган. Биринчи марта 1977 йилда давлат хизматчисига тажовуз қилганликда айбланиб, ҳибсга олинда. Гавел бир неча ой қамоқда ўтирди, сўнгра иш тўхтатилди. 1979 йилда у яна - давлат тўнтаришига уриниш учун ҳибсга олинган ва 4,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Кейинчалик Гавел сохта айбловлар билан яна иккита қамоқ жазосини олди. Ниҳоят, у президент этиб сайланишидан олти ой олдин озодликка чиққарилган.

Уго Чавес

Қаттиққўл ва харизматик Венесуэла етакчиси Уго Чавес 1992 йил бошида президент Карлос Андрес Пересни ҳокимиятдан ағдаришга уриниш муваффақиятсиз тугагандан сўнг қамоққа тушди. Полковник Чавес ҳукуматга таслим бўлишидан олдин, унинг яширин ҳаракати томонидан уюштирилган давлат тўнтаришига уриниш 18 кишининг умрига зомин бўлди ва 60 киши жароҳатланди.
© Sputnik / Антон Денисов / Фотобанкка ўтишУго Чавес
Уго Чавес - Sputnik Ўзбекистон
Бўлажак президент икки йилни қамоқда ўтказди,  кейинчалик "Бешинчи республика учун ҳаракат" партиясини тузди. Чавес ҳукуматни куч билан ағдариш тарафдори эди, аммо у тактикасини ўзгартириб, 1998 йилда бўлиб ўтадиган президент сайловларига номзодини қўйди. Натижада у 56 фоиз овоз тўплаб, тинч йўл билан ҳокимият тепасига келди. Кейинчалик Чавес уч марта - 2000, 2006 ва 2012 йилларда қайта сайланди.

Нельсон Мандела

Апартеид режимига қарши афсонавий курашчи Жанубий Африканинг биринчи қора танли президенти бўлишидан олдин 27 йил қамоқда ўтказди.
© AP Photo / Theana CalitzНельсон Мандела
Нельсон Мандела - Sputnik Ўзбекистон
У биринчи марта 1956 йилда ҳибсга олинди. Мандела ва 156 Африка миллий конгресси фаоллари давлатга хиёнат қилишда айбланди, аммо тўрт йиллик суд жараёнида унга қўйилган айбловлар бекор қилинди.
Кўп ўтмай Мандела яна ҳибсга олинди - саботаж ва ҳукуматни зўравонлик билан ағдаришга уринишда айбланди. 1964 йилда у умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. У 27 йилнинг ўн етти йилини бир кишилик камерада ўтказди, у ерда олти ой давомида фақат битта ташриф ва битта хат олиш ҳуқуқига эга эди. Мандела эслашича, кирувчи хатлар кўпинча қамоқхона цензурасидан ўтмаган. Қамоқ пайтида у Лондон Университетида сиртдан таҳсил олди ва ҳуқуқшунослик бакалавр даражасига эга бўлган.
У фақат 1990 йилда, Жанубий Африканинг янги етакчиси даврида озод қилинди. Тўрт йил ўтиб, Мандела президентлик сайловларида ғолиб чиқди ва 1999 йилгача ушбу лавозимни эгаллади. 1993 йилда у "апартеид режимини тинч йўл билан тугатишда иш олиб боргани ва Жанубий Африкада янги демократия учун замин яратгани учун" Нобел мукофотига сазовор бўлди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала