Ҳодисалар

Самарқандда бир оила заҳарланиш сабаб бирданига 3 нафар фарзандидан айрилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМашина скорой помощи
Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Самарқандда бир оиланинг ёппасига ис газидан заҳарланиши туфайли вояга етмаган уч фарзанд нобуд бўлди. Уларнинг энг кичиги 1 йилу 1 ойлик бўлган.
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида бир оиланинг ёппасига ис газидан заҳарланиши туфайли вояга етмаган уч бола нобуд бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Sputnik нашрига маълум қилди.
Маълум қилинишича, 12 январь куни 10:00 ларда Каттақўрғон тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи Д.Жўраев (1986 й.т.), унинг турмуш ўртоғи С.Остонова (1991 й.т.), вояга етмаган фарзандлари С.Пардаев (8 ёш), М.Пардаева (4 ёш) ва Ш.Пардаевалар (1 йилу бир ойлик) яшаш уйи хонасида ис газидан заҳарланиш аломатлари билан яқин қариндошлари томонидан топилган.
Скорая помощь - Sputnik Ўзбекистон
Қаршида 13 нафар ўсмир ис газидан заҳарланди
Вояга етмаган С.Пардаев, М.Пардаева ва Ш.Пардаевалар ҳодиса жойида вафот этишган.
Суд тиббиёт экспертизасининг бирламчи маълумотида, вояга етмаган С.Пардаев, М.Пардаева ва Ш.Пардаеваларнинг ўлими ис газидан заҳарланиш натижасида юзага келганлиги кўрсатилган.
Эр-хотинларга ис газидан заҳарланиш ташхиси билан зарур тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0