Жамият

Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 618 нафарга етди

Мамлакатда ўтган кунда давомида яна 53 кишида коронавирус аниқланди ва бир бемор вафот этди. Қурбонлар сони 618 нафарга етди.
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Ўзбекистонда ўтган кун давомида яна 53 кишида коронавирус аниқланди. Жами касалланганлар сони 77 716 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Изображение коронавируса на стене - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Ўзбекистон ва Россия олимлари коронавирусни йўқ қиладиган янги усулни аниқлашди
Янги касалланганларнинг 7 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Бухоро вилоятида, 1 нафари Жиззах вилоятида, 6 нафари Қашқадарё вилоятида, 5 нафари Навоий вилоятида, 4 нафари Наманган вилоятида, 5 нафари Самарқанд вилоятида, 2 нафари Сурхондарё вилоятида, 7 нафари Фарғона вилоятида, 3 нафари Хоразм вилоятида, 6 нафари Тошкент вилоятида, 6 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 618 нафарга етди.
Мамлакатда 76 197 бемор коронавирусдан фориғ бўлган. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 901 нафар бемордан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала