Россия

“Коронавирус+грипп”: Россияда бирлашган вакцина яратилмоқда

© Sputnik / Алексей Даничев / Фотобанкка ўтишПроизводство вакцины против COVID-19 "Спутник V"
Производство вакцины против COVID-19 Спутник V - Sputnik Ўзбекистон
Россияда бир вақтнинг ўзида грипп ва коронавирусдан ҳимоя қиладиган вакцина келаси йилнинг охирида пайдо бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Бир вақтнинг ўзида грипп ва коронавирусдан ҳимоя қиладиган комбинацияланган вакцина келаси йилнинг охирига келиб пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда Гамалея миллий маркази директори Александр Гинцбург РИА Новостига маълум қилди.
Женщины общаются между собой со своих балконов в Барселоне - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Пандемиянинг иккинчи йили янада оғирроқ бўлиши мумкин - БССТ
Олимнинг сўзларига кўра, бундай профилактик препаратларни яратиш технологияси аллақачон ишлаб чиқилган: ҳозир уни грипп вирусининг турли хил вариантлари ва COVID-19 қўзғатувчиси учун мослаштирилмоқда.
"Биз ҳозирда мавжуд бўлган штаммлар устида ишлаяпмиз, сўнгра актуал штаммларни қўшишни режалаштирмоқдамиз. <...> Клиник синовларни келаси йилнинг бошида бошлаймиз", - деди Гинцбург.
Бундан аввал “Вектор” давлат илмий маркази бош директори Ринат Максютов ҳам SARS-CoV-2 коронавируси ва гриппидан ҳимоя қиладиган вакцина яратилиши ҳақида айтганди. Ноябр ойининг бошларида унинг ҳайвонларда синовлари бошланди, препарат ўз самарадорлигини кўрсатди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала