Сиёсат

Мирзиёев янги уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирини тайинлади

Вазирликнинг аввалги раҳбари Музаффар Солиев “ишда йўл қўйган камчиликлари, қайта-қайта огоҳлантиришларга қарамай тегишли хулоса чиқармагани учун” ишдан бўшатилган эди.
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Шерзод Ҳидоятов Ўзбекистон уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимига тайинланди. Президент Шавкат Мирзиёев тегишли фармонга имзо чекди.
Аввалроқ депутатлар шу вақтгача қурилиш вазири биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ҳидоятов номзодини ушбу лавозимга маъқуллашган эди.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг аввалги раҳбари Музаффар Солиев “ишда йўл қўйган камчиликлари, қайта-қайта огоҳлантиришларга қарамай тегишли хулоса чиқармагани учун” 5 январь куни лавозимидан озод этилган эди.
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўзгарди
Шерзод Ҳидоятов 1980 йил 20 августда Тошкент шаҳрида туғилган. 2006 йилда Тошкент давлат техника университетини тугатган.
Меҳнат фаолиятини 1998 йилда Ўзбекистон Олий хўжалик судининг Ташкилий-назорат бошқармаси умумий бўлимида нусха кўчириш бўйича нозирликдан бошлаган. Турли йилларда бир қатор корхона ва ташкилотларда меҳнат қилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Ташкилий-назорат бошқармасида турли вазифаларда, "NORDLINK ALIMINIUM BUILDING MATERIALS" МЧЖ хориж корхонаси директорининг ўринбосари, "DREAM PRODUCTION" МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси директори, "Toshkent transformator zavodi" акциядорлик жамияти бош директори, "DURABEL BETON" масъулияти чекланган жамияти директори лавозимларида фаолият юритган.
Шунингдек, 2018 йилдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Tashkent city" халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси давлат унитар корхонаси директори вазифасида иш юритаётган.
Шерзод Ҳидоятов 2019 йил сентябридан буён қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала