Аналитика

АҚШ яна "Шимолий оқим - 2" масаласига киришди

© Nord Stream 2 / Фотобанкка ўтишСудно-трубоукладчик Solitaire и судно снабжения Fortitude
Судно-трубоукладчик Solitaire и судно снабжения Fortitude - Sputnik Ўзбекистон
Европада эса бу борада эҳтирослар тобора авж олмоқда: немислар санкциялардан ҳимояланиш учун жамғарма тайёрлаётган бир вақтда британияликлар америкаликларга эргашиш ниятида, шведлар эса "газ уруши" авж олишидан ҳавотирга тушган.
ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik, Наталья Дембинская. "Шимолий оқим - 2" қурилишида иштирок этган Даниянинг Ramboll компаниясини Вашингтон санкциялари қўрқитиб юборди, деб хабар бермоқда ОАВ. Чиндан ҳам, 1 январдан АҚШ ушбу лойиҳага алоқадорларга нисбатан чораларни кучайтирди. Аммо қурилиш давом этмоқда. Европада эса бу борада шов-шувлар тобора авж олмоқда: немислар санкциялардан муҳофазаланиш учун жамғармани тайёрлашаётган бир вақтда британияликлар америкаликларга эргашиш ниятида, шведлар эса "газ уруши" авж олишидан ҳавотирланмоқда.
Логотип проекта Северный поток - 2 на одной из труб - Sputnik Ўзбекистон
Колумнистлар
“Шимолий оқим-2” ўз маррасига яқин қолди
Охир-оқибат газ қувури тақдири не кечади - РИА Новости материалида ўқинг.

Эски ишга киришди

"Шимолий оқим - 2"нинг хориждаги қуруқликдан ўтувчи қисми муваффақиятли қуриб битказилди. Айни вақтда Германия сувларида қувурлар ўтказилмоқда, кейин Данияга ўтилади. Лойиҳа якуни яқинлашмоқда. Аммо Вашингтон буни тан олишдан бош тортяпти. 1 январдан Қўшма Штатларда мудофаа бюджети тўғрисидаги янги қонун кучга кирган, ҳужжат Россия газқувурига қарши қўшимча санкцияларни ўз ичига олган.
Гап, хусусан, тестдан ўтказиш, инспекция қилиш ёки сертификатлашни амалга оширувчи ташкилотлар ҳақида бормоқда. Норвегиянинг DNV GL компанияси газ қувурини текшириш бўйича барча ҳаракатларни тўхтатаётганини ва қувурни сертификатлай олмаслигини маълум қилди.
Трубы для строительства газопровода Nord Stream 2 в порту Мукран, Германия - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
“Шимолий оқим-2” қувурларини ётқизиш учун кема иш жойига яқинлашди
Сал аввал АҚШ сенатидаги республикачилар кўпчилиги етакчиси Митч Макконнелл, мудофаа бюджети тўғрисидаги қонун давлат хавфсизлиги ва "Хитой ва Россия сингари рақиб-сверхдержаваларни тийиб туриш" учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаган эди.
Ушбу ҳужжат АҚШнинг "денгизда, ҳавода, кибермайдонда ва космосда устуворлигини" мустаҳкамлайди.
"Газпром" ҳозирда 150 километрлик қувурларни ётқизса бўлди: Данияда - 120 километр, Германияда - 30дан сал ортиқ. Газқувури 94%га тайёр бўлган.
Ва Вашингтоннинг Европанинг энг йирик бешта энергетик компаниялари томонидан молиялаштирилаётган лойиҳанинг якунишига ҳалал беришга бўлган уринишларига қарамай, 11 январ куни - орадан бир йил ўтиб Германия ҳудудий сувларида ишлар қайта тикланди. 15 январдан қувурлар Дания қирғоқларида ётқизила бошлайди.
Ротонда Капитолия в Вашингтоне, - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
АҚШ Конгресси "Шимолий оқим-2"га қарши янги санкцияларни тасдиқлади
"Фортуна" қувур ётқизгичига Россия денгиз қутқаруви хизматининг "Мурман" ва "Балтиқ тадқиқотчиси", шунингдек, бошқа таъминот кемалари ёрдам беради. Денгизда қувур ўтказилаётган чизиқнинг ҳар иккала томони бўйича 200 метр энлиликда вақтинчалик таъқиқ зонаси яратилади.
"Газпром экспорт" бош директори Елена Бурмистрованинг сал олдин аниқлик киритишича, денгиз участкаси қурилишининг якуний муддати қатор ҳолатларга, жумладан, об-ҳавога ҳам боғлиқ.

Ҳимоя механизми

АҚШ эса бу орада яна Вашингтон фикри бўйича Россияга "Шимолий оқим -2" қурилишида ёрдам бераётган Европа компанияларига таҳдид қилишга киришди.
"Биз уларни, жуда кеч бўлмасидан туриб хатарлар ҳақида огоҳлантиришга ва ҳамкорлик қилишдан бош тортишга чақиришга ҳаракат қиляпмиз", — дея иқтибос келтирган Reuters Давлат департаментидаги манбага таянган ҳолда. Ушбу агентлик тақдим этган маълумотларга кўра, Оқ уй яқин кунларда номақбул бўлган ташкилотлар рўйхатини эълон қилиши кутилмоқда.
Трубоукладочное судно Солитэр - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
“Шимолий оқим – 2” учун ҳал қилувчи жанг бошланди
Россия ТИВ эса: Вашингтон "Газпром"нинг ғарбий европалик шерикларига қанчалик босим ўтказмасин, Москва "Шимолий оқим - 2" муваффақиятида шубҳаланмайди, дея таъкидлаб келмоқда.
Германияда "Шимолий оқим -2"ни иқтисодий лойиҳа, деб ҳисоблашда давом этишмоқда ва АҚШнинг экстерриториал санкцияларини қабул қила олишмаяпти. ГФР вазирлар маҳкамаси расмий вакилининг ўринбосари Ульрике Деммер яқинда шу ҳақда эслатиб ўтди. Бундан ташқари, январ ойининг бошида Германиядаги Мекленбург федерал ерлари парламенти - Олд Померания ҳудудий ҳукуматнинг "Иқлим ва атроф муҳим муҳофазаси MV" фонди ташкил этилиши ташаббусини кўпчилик овоз билан қўллаб-қувватлади. Бу фондни америка санкцияларини айланиб ўтиш учун ўйлаб топишган. Унинг ёрдамида ташкилот қурилиш учун зарур бўлган ускуналарни харид қила олиши мумкин. Қолаверса, биринчи галда қувурўтказгични экология учун жуда муҳим, дея тан олади.
Германиянинг Bild нашри аниқлик киритишига кўра, бу "Шимолий оқим - 2"ни атроф-муҳит муҳофазасида принципиал элемент сифатида таснифлаш имконини беради.
Логотип проекта Северный поток - 2 на одной из труб - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Байдендан “Шимолий оқим-2” борасида нималарни кутиш мумкин?
Жамғарма фақат ва фақат ШО-2 билан шуғулланувчи тижорат корхонасини рўйхатга олиш ниятида. Санкциялар таҳдид қилаётган компаниялар Россия томони билан ушбу корхона томонидан тақдим этиладиган иқтисодий инструментлар воситасида ҳамкорлик қилишади.

Вақтни бой беришади

Немислар ўзларини санкциялардан хавфсизлантиришга улгуришадими? Кузатувчилар фикри турлича янграмоқда. Бир томондан Вашингтон ҳаракатларини йўққа чиқариш учун етарли бўлган инвестиция ва ваколатларга эга бўлди, деб қайд этади ТМТ компанияси раҳбари Даниил Ростовцев.
"Аммо фонд билан боғлиқ ташаббус жамоатчилик, айниқса, "яшиллар" орасида норозиликни юзага келтирди. Экологлар фикрича, улар "яшил" эмас, балки атроф-муҳитга ўта хавфли, деб ҳисоблайдиган бундай лойиҳага кўмак беришни ахлоққа зид ва ғазаблантирувчи, деб ҳисоблашади", — дея ишора қилади аналитик. Эндиликда ҳаммаси ШО-2 тарафдорлари жамоатчилик билан келиша оладими-йўқми, шунга боғлиқ.
АҚШ Шимолий оқим - 2га қарши коалиция тузади: бу қурилишни тўхтатадими? - Sputnik Ўзбекистон
Видео
АҚШ "Шимолий оқим - 2"га қарши коалиция тузади: бу қурилишни тўхтатадими?
Шу билан бирга, мустақил саноат эксперти Леонид Хазанов, Берлик ҳар қандай ҳолатда ҳам Вашингтонга ён босмайди: Германия Россиянинг Америка СПГсига қараганда анча арзон турувчи мовий ёқилғисига муҳтож.
Бундан ташқари, Россия билан иқтисодий муносабатларни сақлаб қолиш ҳам ундан-да зарур: бу бозор - немис компаниялари учун стратегик аҳамият касб этади.
"Албатта, фонд ҳам санкциялар таъсирида қолади, аммо улар самара бермайди. Лойиҳа пудратчиларига қарши эса янги қонун лойиҳасини тайёрлаш, уни конгрессдан ўтказиш, унга президент имзо чекишини кутишга тўғри келади. Бу эса ярим йилгача вақтни олиши мумкин, бу оралиқда "Шимолий оқим- 2" қуриб битказилади", - дея фикр билдиради эксперт.
Аммо бу эксплуатацияга киритиш босқичида - айнан АҚШ Мудофаа бюджетига тикилган санкциялар туфайли муаммолар юзага келишини истисно этмайди.

Қўрқув ва нафрат

Инглизлар америкаликлар ҳатти-ҳаракати ортидан эргашмоқчи. Британиялик парламентарий-консерватор Дэниел Кочинский таъкидлаганидек, Россия газ-қувури - НАТО мамлакатлари ҳудудларида жойлашган барча газ ва нефт тармоқларини айланиб ўтган ҳолда "тўғридан-тўғри Россияга олиб бориши билан ҳам ўта хавфли". Унинг сўзларига кўра, британияликларни бундан буёғига Европа Иттифоқига аъзолик тийиб туролмайди, шундай экан, "америкалик дўстларга эргашиш ва "Шимолий оқим - 2"га жалб қилинган ҳар қандай компанияга нисбатан санкцияларни жорий этиш лозим.
Строительство газопровода Северный поток-2 в Германии - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Европанинг 24 та давлати “Шимолий оқим-2”га қарши АҚШ санкцияларига эътироз билдирди
Бу орада Швецияда Жо Байден президентлиги газ қувури туфайли мамлакат яқинида "газ уруши"ни бошлаб беришидан ҳавотирланмоқда. Svenska Dagbladet таъкидига кўра, америкалик демократ "ўз рақибига нисбатан, Дональд Трампга қараганда ҳатто анчайин қаттиққўл". Скандинавия қироллиги учун эса масала аллақачон ҳал этилган: ҳукумат швед иқтисодий зонаси орқали қувурлар ётқизилиши лойиҳасини маъқуллади.
Байден президентлигининг "Газспром" учун салбий омилларидан бири сифатида унинг яшил йўналиш, деб ном олган энергетика сиёсатини айтишади. Демократлар 2035 йилда экологик тоза энергетикага ўтиш учун икки триллион доллар сарфлашни режалаштирган. 2050-йилда эса атмосферага ташланишлар - ноль даражага эришилиш кўзланган. Аммо яшил энергетика ҳам Россияга жуда қўл келади: "Шимолий оқим — 2" орқали нафақат табиий газ, балки водородни ҳам ўтказиш мумкин.
Европада эса водород ёқилғисига бўлган талаб жуда юқори.
АҚШнинг ўзида Оқ уй "оқимга" ваъда қилган барча нарсаларнинг амалга оширилишига гумон билан қаралади. Виргиния штатидан собиқ сенатор Ричард Блэкнинг ишонтиришига қараганда, Байден қурилиш якуни борасида Москва билан ими-жимида келишиб олишни маъқул кўради. Бунинг эвазига эса Вашингтон учун қандайдир манфаатларни савдолашиб олишга уринади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала