Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Жамият

"Вазиятни мураккаблаштирмайлик": Отабеков тиббий ниқобларни тақишда давом этишга чақирди

© Sputnik / Дильшода РахматоваЖители Ташкента по возможности приобретают маски для профилактики вируса
Жители Ташкента по возможности приобретают маски для профилактики вируса - Sputnik Ўзбекистон
Ҳали дунё ҳамжамиятида касаллик қайд этилаётган экан, бир кунда 700 мингдан ортиқ беморлар қайд этилаётган бир пайтда, биз бу ҳолатга эътиборсиз бўлишимиз керак эмас, дейди Нурмат Отабеков.
ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков журналистларга берган интервьюсида ҳозирги барқарор вазият – алдамчи эканлиги, фуқаролар вазиятни мураккаблаштирмаслик учун коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши жорий этилган профилактик тадбирларга амал қилишлари, жумладан, тиббий ниқоблардан фойдаланишда давом этишлари зарурлигини таъкидлади.
Маски и респираторы - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Қандай ниқоб вируслардан яхшироқ ҳимоя қилади?
"Вазиятни мураккаблаштириб юбориш ўз қўлимизда. Буни зинҳор ёддан чиқаришимиз керак эмас. Негаки, коронавирус бўйича белгиланган профилактик тадбирларни вақтида амалга оширмаслик ёки карантин тадбирларига риоя этмаслик нечоғлик жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини биз ҳаётимизда икки маротаба синаб кўрдик", - деди Отабеков ва ҳозирда кўчаларда одамлар орасида ниқобларни тақишни бутунлай унутганлар кўп учраётганига, ижтимоий масофага амал қилинмаётганига эътибор қаратди.
Отабековга кўра, фуқароларда жамоат жойлари, гавжум жойларга бориш, тадбирларни уюштиришга интилиш пайдо бўлаяпти.
Российские вакцины от COVID-19 будут эффективны против нового штамма - Попова - Sputnik Ўзбекистон
Видео
Россия вакциналари янги штаммга қарши самарадор — Роспотребнадзор
"Албатта, вазиятни тўғри тушунамиз, халқимиз бирмунча зериккан. Лекин энг асосиий жиҳат - биз дока ниқобни тақмаслик учун эмас, тақиш учун сабаб қидиришимиз керак бўлади. Шундагина биз ўйлаган мақсадимизга етамиз. Вазият жиловдан чиқиб кетса, қолаверса, карантин ва чеклов тадбирлари яна кескин кучайтирилишига мажбур бўладиган бўлсак, ҳаётимиз яна издан чиқади. яна қийинчиликларга рўбаро келишимиз мумкин", - дея огоҳлантирди эпидемиолог.
Ҳали дунё ҳамжамиятида касаллик қайд этилаётган экан, бир кунда 700 мингдан ортиқ беморлар қайд этилаётган бир пайтда биз бу ҳолатга эътиборсиз бўлишимиз керак эмас, деб қўшимча қилди Отабеков.
 
Нурмат Отабековнинг фикрича, ҳозирги барқарорликни алдамчи барқарорлик сифатида қабул қилиш керак, албатта, бу олиб борилаётган машаққатли меҳнат самараси бўлса-да, аммо вазиятни издан чиқариб юбориш эҳтимоли борлигини зинҳор унутмаслик керак.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони шу кунгача 78 мингга яқинлашмоқда. Дунё бўйича вирусни юқтирган беморлар сони эса 93 миллиондан ошган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала