Ўзбекистон ИИВ иккинчи фуқароликни олган шахслар борасида қўшимча изоҳ берди

© Sputnik / Алексей КуденкоВыдача видов на жительство и разрешений на временное проживание
Выдача видов на жительство и разрешений на временное проживание - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маълум қилинишича, агарда шахс бошқа давлат фуқаролигидан ўз вақтида воз кечмаса, ундан Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум қилиниши ҳақида тилхат олинади.
ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси ИИВ вакили Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечмаган ҳолда Россия паспортини олган фуқаролар юзасидан берган маълумотларига қўшимча изоҳ берди.
Российский паспорт - Sputnik Ўзбекистон
ИИВ Ўзбекистон фуқаролари иккинчи давлат паспортини олиши ҳолатида қонунбузарлик кўрмади
Маълум қилинишича чет элга чиқиб кетган Ўзбекистон фуқароси фуқароликдан чиқмаган ҳолда чегарадан чет давлат паспорти билан кириб келса, унинг фақат Ўзбекистон фуқаролиги тан олинади.
Аммо бу – шахснинг доимий равишда ҳам Ўзбекистон, ҳам бошқа давлат фуқаролигида юриши мумкинлигини англатмайди. Яъни ички ишлар органлари шахснинг бошқа давлат фуқаролигини олганини эшитиши ёки ундаги бошқа давлат паспортини кўриши ҳамон Ўзбекистон фуқаролигидан автоматик тарзда чиқариб юбориш масаласини кўрмайди.
Бунда, дастлаб ушбу шахснинг ростдан ҳам бошқа давлат фуқаролигини олганига тегишли ташкилотлар ёрдамида аниқлик киритилади. Шундан сўнг, ушбу шахсдан агарда бошқа давлат фуқаролигидан ўз вақтида воз кечмаса, Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум қилиниши ҳақида тилхат олинади.
Бунда, шахсга фуқаролик тўғрисидаги қонунчилик батафсил тушунтирилади ва чет эл фуқаролигидан воз кечмаслик оқибатларидан огоҳлантирилади.
Берилган муддат давомида шахс чет эл фуқаролигидан воз кечмаса, унинг Ўзбекистон фуқаролиги президент фармони билан тугатилади. Ушбу ҳолатда шахс ҳеч қандай маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилмайди.
Янгиликлар лентаси
0