Спорт

Ҳабиб Нурмагомедов UFCʼга қайтиш шартини айтди

© AFP 2018 / KIRILL KUDRYAVTSEVХабиб Нурмагомедов
Хабиб Нурмагомедов - Sputnik Ўзбекистон
Ҳабиб Нурмагомедов UFC 254 мусобақаси доирасида Жастин Гэтжини мағлуб қилгандан сўнг спортдаги фаолиятини якунлашини маълум қилган эди.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. UFCʼнинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов қайси ҳолатда карьерасини қайта тиклаш ҳақида ўйлаб кўришини маълум қилди. Куни кеча у ташкилот президенти Дана Уайт Абу-Дабида учрашув ўтказди. Дана Уайт учрашув тафсилотларини очиқлади.
Уайтнинг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда Ҳабибнинг бошига кўплаб синовлар тушган: отасининг вафоти, Гэтжи билан жангдан олдин оёғининг жароҳатланиши.
“Ўшанда Ҳабиб билан ўзига келиб олиши учун танаффус олиш борасида келишиб олгандик. Ҳабиб ўзи хоҳлаган барча нарсага эришди. Унинг қайтиши учун мотивация йўқ. Келаси ҳафта биз иккита топ жанг гувоҳига айланамиз: Конор Макгрегор Дастин Порьега қарши, Майкл Чендлер эса Ден Ҳукерга. Агар ушбу йигитлар қандайдир феноменал нарса кўрсата олса, Ҳабиб қайтиш борасида ўйлаб кўришини айтди”, - деди Уайт. У Ҳабибга бразилиялик Чарльз Оливейра ўтказган жанг маъқул келганини қўшимча қилган.
“У (Ҳабиб. – Sputnik)  Ҳабиб қайтиш учун сабаб кўрмаса, дивизион чемпионлигини ушлаб турмайди. У UFC 257га келмоқчи, кўрамиз”, - дея хотима қилди Уайт.
Ҳабиб эса ўзининг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида UFCʼ раҳбари билан суҳбат тафсилотларини "Кавказ асираси" фильми саҳнаси асосидаги тайёрланган ҳазил ролик билан таърифлади.
Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Khabib Nurmagomedov (@khabib_nurmagomedov)

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов UFC 254 мусобақаси доирасида Жастин Гэтжини мағлуб қилгандан сўнг спортдаги фаолиятини якунлашини маълум қилган эди. У 29 марта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида қўли баланд келган.
 
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала