Жамият

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 78 мингдан ошди

© Sputnik / Павел Кононов / Фотобанкка ўтишЛаборатория для тестирования на коронавирус в Архангельской области
Лаборатория для тестирования на коронавирус в Архангельской области - Sputnik Ўзбекистон
Ўтган кун яна 68 кишида коронавирус аниқланди. Шулардан 38 нафари Тошкентда фуқаролар орасида аниқланган.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ўзбекистонда ўтган кун давомида яна 68 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 78 036 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.
Жители города Душанбе в защитных масках на улице - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Тожикистон COVID-19 ни енгдими: Марказий Осиёдаги вазият
Янги касалланганларнинг 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 5 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Жиззах вилоятида, 2 нафари Наманган вилоятида, 5 нафари Самарқанд вилоятида, 1 нафари Хоразм вилоятида, 15 нафари Тошкент вилоятида, 38 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Мамлакатда касалликдан соғайганлар 76538 нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда. Қурбонлар сони 619 нафарлигича қолмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 879 нафар бемордан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала