Спорт

Ўзбекистонлик Заррух Адашев хитойлик жангчига қарши октагонга чиқади - видео

Эртага ўзбекистонлик жангчи Заррух Адашев UFC оқшомида октагонга чиқади. Спортчилар ўртасида нигоҳлар тўқнашуви ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Эртага ўзбекистонлик Заррух Адашев UFC оқшомида октагонга чиқади. Беллашув Абу-Дабида “UFC жанг оролида” бўлиб ўтади.
Заррух Адашевнинг рақиби - хитойлик Су Мудаержи.
Куни кеча нигоҳлар тўқнашуви ўтказилиб, улар вазн ўлчашда қатнашишди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от UFC Russia (@ufcrussia)

Заррух Адашев - 2018 йилда Bellator’да Кристиан Медина билан жангда муваффақиятли дебют қилди. 2019 йил феврал ойида у Рони Арана Леон устидан ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонди. 2020 йил июн ойида у UFC билан шартнома имзолади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала