Президент ҳужжатлари ижроси жойларда қониқарсиз деб топилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда президент қонуний ҳужжатлари ижроси 4 босқичда амалага оширилади: лойиҳа босқичида режалаштириш, ташкил этиш ва кўмаклашиш, ижрони баҳолаш, ижрони назорат қилишдир.
ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Президент ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда, сўнгги йилларда қабул қилинган қонуний ҳужжатлар мазмунини масъулларга етказиш, амалиётда қўллашга кўмаклашиш ва назорат қилиш масалалари кўриб чиқилди.
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўзгарди
Мажлисда қайд этилишича, сўнгги 4 йилда 2 мингга яқин фармон ва қарорлар қабул қилинган, лекин ҳудуд ва ташкилотларда уларнинг бажарилиши қониқарли эмас. Айрим соҳаларда ислоҳотлар кутилган натижаларни бермагани сабабли мазкур соҳалар раҳбарлари ишдан олинди. Хусусан, олий таълим, транспорт, сув хўжалиги, давлат мулкини бошқариш соҳаларида.
Ундан ташқари яна бир қатор вазир ва вазир ўринбосарлари фаолияти қониқарсиз деб топилиб, уларга интизомий жазо қўлланилди. Шавкат Мирзиёев таъкидлашига кўра, ижро тизимидаги камчиликларда айрим раҳбарларнинг дунёқараши ўзгармаётгани сабаб бўлган. 
– Ижро тизимидаги энг катта муаммо – дунёқараш ўзгармаётгани, билимсизлик ва масъулиятсизлик, – деди президент.
Юқоридаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистонда 4  босқичли ижро тизими жорий этиш масаласи кўриб чиқилди.
Здание Министерства юстиции Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Адлия вазирлиги зиммасига қўшимча вазифалар юклатилди
Булар ижрони лойиҳа босқичида режалаштириш, ижрони ташкил этиш ва кўмаклашиш, ижрони баҳолаш, ижрони назорат қилишдир.
Ҳужжатларни амалиётда қўллашга кўмаклашиш мақсадида адлия вазири ўринбосарлари марказий идораларга бириктирилади. Ўрта ва қуйи бўғин ходимларини ҳар бир соҳага оид қарор бўйича ўқитиш ташкил этилади. Адлия вазирлиги вилоят бошқармалари, шаҳар ва туман бўлимлари бошлиқлари эса қарорларни тадбиркор ва фуқароларга тушунтиришга масъул бўлади.
Мажлис тафсилотлари билан батафсил қуйида танишиш мумкин. 
 
Янгиликлар лентаси
0