Ҳодисалар

Каттақўрғонда бир қиз уни икки эркак зўрлаганини маълум қилди: улардан бири ўлган

CC0 / pixabay / Marcello MigliosiДевушка сидит закрыв лицо. Иллюстративное фото
Девушка сидит закрыв лицо. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Иккинчи январь куни 16 ёшли қиз уни турли вақтларда икки эркак зўрлаганини маълум қилган. 10 январда қиз бедарак йўқолган. Бундан ташқари, гумонланувчиларнинг бири 13 январь куни ўлган.
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида вояга етмаган қиз 2 январь куни ИИБга мурожаат қилиб, икки эркак унинг номусига текканини маълум қилган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда ёзилишича, 16 ёшли П.Э. фуқаро И.С. ўзининг “Матиз” машинасида уни Каттақўрғон шаҳар “Чинобод” маҳалласи ҳудудига олиб бориб, зўрлик ишлатиб номусига текканлигини маълум қилган. Шунингдек, фуқаро С.Р. ҳам “ВАЗ 2106” машинасида уни тумандаги “Сув омбори” ҳудудига олиб бориб, уни зўрлаб жинсий алоқа қилганлиги айтган.
Ҳодисалар
Санкт-Петербургда ўзбекистонлик аёл ўз ватандошлари томонидан зўрланди
Каттақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси терговга қадар текширув доирасида воқеа жойини кўздан кечириб, ишга алоқадор шахсларнинг кўрсатмаларини олган. Қиз танасидаги жароҳатларга аниқлик киритиш мақсадида судга оид тиббиёт экспертиза тайинланган.
Ишда тўпланган далилларга асосан Ўзбекистон ЖКнинг 118-моддаси 1-қисми билан (номусга тегиш, яъни зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий алоқа қилиш) жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Бош прокуратура: 16 ёшли қизнинг номусига тегган хонанда қонун олдида жавоб беради
Бундан ташқари, П.Э.нинг аризасида кўрсатилган фуқаро С.Р. 13 январь куни ўзининг Каттақўрғон туман “Саройқўрғон” маҳалласида жойлашган уйида вафот этганлиги аниқланган.
Фуқаро С.Р.нинг ўлим сабабларини аниқлаш юзасидан Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, 14 январь куни қизнинг онаси фарзанди 10 январь куни уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0