Россияда сувараклар ёпирилиб келиши кутилмоқда

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишТаракан
Таракан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Роспотребнадзор дезинфекция институти дезинсексия муаммолари лабораторияси Россияга сувараклар ёпирилиб келиши ҳақида огоҳлантирди.
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Роспотребнадзор дезинфекция институти дезинсексия муаммолари лабораторияси бошлиғи Светлана Рославцева Россияга сувараклар ёпирилиб келиши ҳақида огоҳлантирди.
Мутахассис таъкидлашича, бир йилда сувараклар кўпайиши - биринчиси феврал ойида, иккинчиси - одатда ёз мавсумига тўғри келади.
“Чақирилмаган меҳмонлар” биринчи навбатда квартираларнинг ошхона ва ваннахонада пайдо бўлади.
"Сувараклар тухум қўйиши учун сувли жой керак. Тухумларнинг ўртача ривожланиш вақти ҳароратга қараб 3 ойни ташкил қилади", - дейди мутахассис.
Роспотребнадзор вакили зараркунандаларнинг хонадонга кириб қолишини олдини олиш учун озодаликка риоя қилиб, ошхона ва ваннахонада вентиляцияга тўр тортиш керак деб маслаҳат берди.
Агар сувараклар уйга кириб қолган бўлса, махсус ем тузоқлар, дезинфекцияловчи воситалар ёрдамида йўқ қилиш керак.
Янгиликлар лентаси
0