Ўзбекистонлик ФИФА ҳаками келишилган ўйинларда қатнашгани учун жазоланди

Oбуна бўлиш
ФИФА ва ОФК ҳаками Шерзод Қосимов бир қатор футбол учрашувларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашгани аниқланди.
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА)  ҳакам Шерзод Қосимовни келишилган ўйинлардаги иштироки сабаб 3 йилга футболдан четлатди.
ЎФА Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилишида ФИФА ва ОФК ҳаками Шерзод Қосимов бўйича аниқланган ҳолатлар кўриб чиқилган.  У бир қатор футбол учрашувларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашгани аниқланган.
Футбол. Кубок конфедераций-2017. Тренировка сборной России - Sputnik Ўзбекистон
Фарғонадаги футбол жанжали айбдорлари қандай жазоланди
“Шерзод Қосимов ЎФА интизом кодексининг 5.44 бандига асосан уч йил муддатга футболга оид ҳар қандай фаолиятдан четлаштириш хусусидаги қарор қабул қилинди”, - дейилган ЎФА хабарида.
Мазкур қарор ЎФА томонидан расмий тарзда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, ЎФА Этика қўмитаси 2020 йилнинг ноябрь ойида юқоридаги бандга кўра, бир қатор ҳакамларга жазо чораларини қўллаганди. Хусусан, ФИФА, ОФК ҳаками Жасур Мухторов 5 йилга, ЎФА ҳаками Темур Тўхтасинов бир йилга ва ЎФА ҳаками Аскер Нажафалиев эса 2020 йилги мавсум охиригача футболга оид фаолиятдан четлатилган эди.
Янгиликлар лентаси
0