Ўзгидромет: баъзи жойларда шамол тезлиги кучайиб, 12-15 даражагача совуқ бўлади

Oбуна бўлиш
Ўзгидромет яқин кунларда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. 21-23 январь кунлари республика ҳудудига Россия Европа қисмининг марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. 21-23 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига ғарбий Қозоғистон орқали Россия (Москва вилояти) Европа қисмининг марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилмоқда.
21 январда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади.
Здание Министерства энергетики Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ҳафта охирида ҳаво кескин совиб кетади: Энергетика вазирлиги бунга ҳозирми
22 январда республика ҳудудлари бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор, баъзи жойларда кучли қор ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.
21-22 январда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
22-23 январда ҳаво ҳарорати кечалари 5-10 даража совуққача, кундуз кунлари 0-5 даража совуққача; шимолда кечалари 12-15 даража совуққача, кундуз кунлари 5-8 даража совуққача пасаяди.
22-23 январда ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 8-10 даражага паст бўлади. Йўлларда яхмалак бўлиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0