Ҳодисалар

Сирдарёда бир гуруҳ жиҳодчилар қўлга олинди: улар Сардоба фожиаси ортидан пул ишлашган

© Пресс-служба МВД УзбекистанаВ Сырдарье задержали группировку джихадистов
В Сырдарье задержали группировку джихадистов - Sputnik Ўзбекистон
Жиноий гуруҳ раҳбарлари Сардобадаги сув тошқинидан талофат кўрган масжидларнинг қайта қурилишига моддий кўмак йиғишни айтиб, хайрия гуруҳини очишган. Ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлганларни алдаб, уларнинг пулларини Сурияга жўнатишган.
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Сирдарё вилоятида “жиҳодчилар” экстремистик оқимининг яширин гуруҳи фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Сирдарё вилояти бўйича ДХХ бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур гуруҳнинг 2 нафар етакчиси Россияда мавсумий ишлаши давомида радикал гуруҳлар таъсирига тушиб, яшаш жойига қайтиб келганларидан сўнг аҳоли орасида ўзларининг бузғунчи ғояларини тарғиб қилаётгани аниқланган.
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Ёшларни Суриядаги террорчилар сафига қўшиш учун жўнатиб келаётган шахс қўлга олинди
Улар ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террорчилик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамоларининг маърузаларини тарқатиш билан шуғулланишган. Жумладан, Ўзбекистон Олий судининг қарори асосида тақиқланган экстремистик ва террорчилик гуруҳларга алоқадор шахсларнинг мақола ва маърузаларини интернет тармоғидан юклаб олиб, уларни сақлаш ва атрофдагиларга тарқатиш, шунингдек, Сурияда давом этаётган қуролли тўқнашувларда иштирок этувчи террорчилик гуруҳларни молиялаштириш билан шуғулланган.
Ушбу жиноий гуруҳ раҳбарлари 2020 йилда Сардоба сув омбори билан боғлиқ сув тошқини оқибатида талофат кўрган масжидларнинг қайта қурилишига моддий кўмак йиғишни айтиб, “Telegram”да хайрия гуруҳини очишган. Масжидларнинг қайта қурилишига ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлганларни алдаб, улар берган маблағларни Сурияга жўнатишган.
Қўлга олинганлардан баъзилари карантин чекловлари бекор қилингач, Сурияга чиқиб кетишни режалаштирган. Бунинг учун у ердаги маслакдошлари билан алоқада бўлиб келганлар.
Тезкор тадбирлар натижасида гуруҳнинг барча аъзолари қўлга олинган. Яшаш манзилларида ўтказилган тинтувда уларнинг жиноий фаолиятини фош этувчи далилий ашёлар олинган.
Ҳозирда Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган.
Тергов ишлари давом эттирилмоқда. 
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала