Дунёда

"Сомон Эйр" Ўзбекистонга парвозларни тикламоқда - бошланиш санаси ва шартлар

© © Пресс-служба "Сомон Эйр"Сомон Эйр представила новую униформу для бортпроводников и пилотов
Сомон Эйр представила новую униформу для бортпроводников и пилотов - Sputnik Ўзбекистон
"Сомон Эйр" авиакомпанияси Тожикистондан Ўзбекистонга мунтазам парвозларни қайта тиклашини эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. "Сомон Эйр" авиакомпанияси Тожикистондан Ўзбекистонга мунтазам парвозларни қайта тиклашини эълон қилди.
Душанбе - Тошкент - Душанбе йўналиши бўйича парвозлар ҳафтада бир марта - жума кунлари амалга оширилади.
Авиакомпания энг яқин рейсни келаси жума, 29 январ куни амалга оширишни режалаштирди.
Душанбедан жўнаб кетиш соат 10:30да, Тошкентдан эса маҳаллий вақт билан соат 13:00да амалга оширилади.
Самолет узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Тожикистон авиа-парвозларни қайта тикламоқда
Душанбе-Тошкент йўналиши бўйича парвоз қилмоқчи бўлган Тожикистон фуқароларида келишидан 72 соат олдин амалга оширилган COVID-19 йўқлиги ҳақида маълумотнома (ПЦР-тести) бўлиши керак.
Коронавирус аломатлари бўлган ва ПЦР-тестининг ижобий натижаси бўлган шахслар рейсга қўйилмайди.
Ўзбекистонга келган барча йўловчилар Тошкент аэропортида йўловчилар ҳисобидан коронавирус инфекциясига қарши антителларни аниқлаш учун экспресс-тестдан ўтишлари кераклиги кўрсатилган. Экспресс-тест натижаси ижобий бўлган йўловчилар даволаниш учун касалхонага ётқизилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала