Сиёсат

Бухоро вилоятига ҳоким тасдиқланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаУтвержден хоким Бухарской области - Ботир Комилович Зарипов
Утвержден хоким Бухарской области - Ботир Комилович Зарипов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ботир Зарипов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Бухоро шаҳрида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил ноябрь ойидан буён Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Ботир Комилович Зарипов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.
“Вилоятни бошқариш, одамларни сафарбар қилиш осон иш эмас. Буни Зариповнинг ўзиям тушуняпти. Мен уни турли лавозимларда синаганман, охирги уч ойда ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида сизлар ҳам синадингиз. Бухоронинг сувини ичиб, чангини ютиб улғайган йигит вилоят шароитини яхши билади. Энг муҳими, бухороликларни яхши кўради,” - деди Шавкат Мирзиёев.
Б.Зарипов 1969 йилда Ғиждувон туманида туғилган. Банк соҳасида турли лавозимларда ишлаган. 2016-2020 йилларда республика қурилиш материаллари саноатини бошқарган.
Халқ депутатлари, оқсоқоллар сўзга чиқиб, номзодни қўллаб-қувватлади. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Ботир Зарипов Бухоро вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.
Президент встретился с молодыми программистами - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Президент Бухорода ёш дастурчилар билан суҳбатлашди
“Бухорои шарифдек жойга, унинг буюк халқига раҳбар бўлиш ҳаммага ҳам насиб этмайди. Ана шу ишонч доим қулоғингиз остида турсин. Кунлар, йиллар шиддат билан ўтади. Агар бухороликлар “вилоятимизга тўғри кадр келган экан”, деб рози бўлса, мен ҳам ўзимни бахтиёр сезаман,” – деди президент.
Шунингдек, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Нозимжон Холмуродов, Бухоро вилоятининг прокурори вазифасига Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари бўлган Маҳмуд Истамов ҳамда Вобкент тумани ҳокими лавозимига Фарҳод Умаров тайинлангани маълум қилинди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала