Сиёсат

Европарламент Навальний туфайли Россияга қарши резолюция қабул қилди

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Фотобанкка ўтишГлавное здание Совета Европы в Страсбурге
Главное здание Совета Европы в Страсбурге - Sputnik Ўзбекистон
Европарламент ЕИнинг барча аъзоларига Россия билан муносабатларни танқидий назардан қайта кўриб чиқишни тавсия қилди ва "Шимолий оқим-2"ни тўхтатишга чақирди.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Европа Парламенти Россияда мухолифатчи Алексей Навальнийнинг ҳибсга олинишидан сўнг “Шимолий оқим-2” қурилишини тўхтатишни ва Москвага қарши санкциларни кучайтириш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.
Россияга қарши резолюцияни қабул қилишга 581 нафар депутат рози бўлди. Қарши бўлганлар - 50 киши ва бетерафлар - 44 кишини ташкил қилди. Европарламентнинг ушбу резолюцияси  декларатиб характерга эга бўлиб, у Иттифоқ аъзоларидан мажбурий ҳаракатларни талаб қилмайди, лекин ЕИнинг бошқа органлари ўз қарорларида ушбу резолюцияни назарда тутишлари керак бўлади.
Алексей Навальный - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Навальний иши: Россия Европа Иттифоқига қарши санкция қўллади
“Европарламент ЕИ аъзоларидан Россия билан ҳамкорликни танқидий нуқтаи назардан қайта кўриб чиқишни талаб қилади”, - дейилган ҳужжатда.
Ундан ташқари резолюция Москва билан муносабатларда, фуқаро ҳамжамиятини қўллаб-қувватловчи янги стратегия ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланган.
Шу билан бирга Европарламент Москвада Алексей Навальнийни ва унинг жамоаси аъзоларини дарҳол озод қилишни талаб қилган. Ундан ташқари ЕП мухолифатчини ҳибсга олиш ортида турган барча жисмоний ва юридик шахсларга, Кремль билан боғлиқ бўлган олигархларга ва уларнинг оила аъзоларига нисбатан ҳам санкциялар киритишни талаб қилган.
Европа қонунчилигига кўра, Россияга қарши санкциялар фақат ЕИнинг барча 27 аъзоси маъқуллагандагина киритилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг августида Навальний кучли заҳарланиш оқибатида Омск шаҳри касалхонасига олиб келинади. У ерда шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишади, лекин ҳеч қандай заҳарланиш изи топа олишмайди. Шундан сўнг Навальнийнинг рафиқаси илтимосига биноан махсус самолётда мухолифатчи Германиянинг “Шарите” клиникасига кўчирилади.
Алексей Навальный - Sputnik Ўзбекистон
Россия
Навальний билан боғлиқ ҳолат бўйича жиноят ишини қўзғатишга асос йўқ - Лавров
2020 йилнинг октябрь ойида Европарламент илк бор Навальнийнинг заҳарланишида Россия ҳукуматини айблаган эди. Ўша вақтда “Шимолий оқим-2”ни тўхтатиш ҳақида дастлабки муҳокамалар бошланган эди.
17 январда Россияга қайтиб келган Алексей Навальний аэропортда ҳибсга олиниб, суд қарорига кўра 30 кунлик терговгача сақлаш изолияторига жойлаштирилади. Россияда мухолифатчи бир қатор маъмурий ва жиноий қоидабузарликларда, жумладан катта миқдордаги маблағларни талон-тарож қилишда айбланмоқда.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўтган ҳафтада берган катта интервьюсида Европа Иттифони Россияга қўйган айбловлари бўйича борорта ҳам далил келтра олгани йўқ. Россиянинг ушбу ишни биргаликда ўрганиш таклифини эса рад этмоқда, деб жавоб берганди.
Ўз навбатида, Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков – Кремль бу мавзуда Ғарб баёнотларига қулоқ солмаслигини таъкидлаган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала