Россия

Меҳнат мигрантларини олиб келиш бўйича аризалар онлайн қабул қилинади

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Фотобанкка ўтишСтроительство
Строительство - Sputnik Ўзбекистон
Россия қурилиш компаниялари Туркия, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан мигрантларни олиб келиш учун аризаларни онлайн шаклда юборади.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Россия қурилиш компаниялари Туркия, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан мигрантларни олиб келиш учун аризаларни онлайн шаклда юборади, деди Россия Қурилиш ва уй-жой коммунал хизматлар вазирининг ўринбосари Никита Стасишин.
Очереди мигрантов в УФМС - Sputnik Ўзбекистон
Россия
Россияга кириш учун “запрет” қўйилишининг асосий сабаблари – ИИВ
“Алгоритм бўйича қурилиш компанияларининг сўровномалари қисқа вақт ичида кўриб чиқилади ва барча идоралараро мувофиқлаштириш электрон шаклда амалга оширилади. Компаниялар электрон платформага ариза юбориши керак”, - деди қурилиш вазирлиги вакили.
Владимир Путин меҳнат мигрантларини қурилиш майдонларига жалб қилиш тартибини 1 мартга қадар соддалаштириш бўйича ҳукуматга топшириқ берганди.
Жума куни Қурилиш вазирлиги раҳбари Ирек Файзуллин мигрантларнинг қурилиш майдончаларида ишлаши учун Россияга олиб келиш механизми йўлга қўйилиши эълон қилганди.
Россия қурилиш компаниялари ёки ҳудудлар энди маълум бир объект учун мигрантларни олиб келиш тўғрисида қурилиш вазирлигига мурожаат қилишлари мумкин. Келишув тахминан уч ҳафта давом этади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала