Жамият

Электр энергетика соҳасидаги стандартлар қайта кўриб чиқилмоқда

CC0 / Pixabay / Лампочка, архивное фото
Лампочка, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Паст кучланишли электр тармоқлари, қуёш ва шамол электр станцияларини тармоққа улаш йўналишлари бўйича стандартлар кўриб чиқилиб замон талабларига мослаштирилади.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Ўзбекистонда электр энергетика соҳасидаги мавжуд стандартлар халқаро стандартлар асосида босқичма-босқич қайта кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, президентнинг тегишли  қарори билан Франциянинг “Assystem Engineering and Operation Services S.A.S” корхонаси билан “Uzassystem” лойиҳа институти ташкил этилган.
Премьер-министра, министр инвестиций и внешней торговли РУз Сардор Умурзаков - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Экспортчи корхоналарга газ ва электр энергияси узлуксиз етказилиши бўйича топшириқ берилди
Энергетика вазирлиги бошчилигида ишлаб чиқарувчилар, эксплуатация қилувчи корхоналар ҳамда лойиҳа институтларининг етакчи мутахассисларини жалб қилган ҳолда 4 та ишчи гуруҳ ташкил этилган.  Юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари, подстанциялар, реле ҳимояси ва маълумотлар алмашинуви ҳамда электромагнит мослашувчанлик йўналишидаги 700 дан ортиқ стандартлар кўриб чиқилган.
Ушбу стандартлардан замон талабларига тўғри келмайдиган 536 таси халқаро стандартларга алмаштириш бўйича “Ўзстандарт” агентлигига таклиф киритилган.
“Шунингдек, 2021 йилда ҳам ушбу ишлар давом эттирилиб, паст кучланишли электр тармоқлари, қуёш ва шамол электр станцияларини тармоққа улаш йўналишлари бўйича стандартлар кўриб чиқилиб замон талабларига мослаштирилади”, - дейилган хабарда.
Ушбу стандартларни қабул қилиниши электр энергетика объектларини лойиҳалаш, қуриш ва экспуатация қилишни техник бошқаришда сарф харажатларнинг оптималлаштирилишига ҳамда электр тармоқларининг ишончлилигининг ошишига имкон бериши айтилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала