Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Дунёда

Раҳмон Тожикистон коронавирус устидан ғалаба қозонганини маълум қилди

Тожикистон ССВ маълумотларига кўра, мамлакатда 15 кундан буён коронавирус билан касалланиш аниқланмаяпти.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Тожикистон COVID-19 устидан тўлиқ ғалаба қозонди. Бу ҳақда мамлакат президенти Эмомали Раҳмон 26 январь куни парламентга йўллаган мурожаатномасида маълум қилди, дея ёзади Sputnik Тожикистон.
“Ҳозир Тожикистонда коронавирус йўқ, у бизда тўлиқ йўқ қилинди”, - деди Раҳмон.
Давлат раҳбари аҳоли хавфсизлик чораларига риоя қилиши зарурлигини таъкидлади.  
Жители города Душанбе в защитных масках на улице - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Тожикистон COVID-19 ни енгдими: Марказий Осиёдаги вазият
“Бепарво бўлмаслигимиз ва шахсий гигиена қоидалари ҳақида унутиб қўймаслигимиз зарур”, - дея қўшимча қилди у.
Тожикистон ССВ маълумотларига кўра, мамлакатда 15 кундан буён коронавирус билан касалланиш аниқланмаяпти.
25 январь ҳолатига кўра республикада 13 308 киши коронавирус билан касалланган, шулардан 13 218 нафари (99,3 фоизи) тузалиб кетган. Коронавирусдан 90 киши вафот этган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала