Тошкент ва Ромитан туманларида 2,7 млрд сўмлик газ талон-тарож қилинди

CC0 / Unsplash / Pruthvi Sagar A R / Газовая конфорка
Газовая конфорка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент туманида “М.Г.” МЧЖ раҳбари ўзбошимчалик билан газ қувурига ноқонуний уланган ва 1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган. Ромитанда эса тадбиркор “Ҳудудгазтаъминот” АЖга 1,7 млрд сўм зарар етказган.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Тошкент ва Ромитан туманларида табиий газ тармоғига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Sputnik нашрига маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент туман бўлими терговга қадар текширув ўтказилган. Унда “М.Г.” МЧЖ раҳбари М.М. жамиятга қарашли иссиқхонанинг табиий газ қувури 2020 йилнинг октябрь ойида газ таъминоти корхонаси ходимлари томонидан тузилган далолатномага асосан тамғаланган бўлсада, тамғани бузиб, ўзбошимчалик билан газ қувурига ноқонуний улангани аниқланган. Газдан ноқонуний фойдаланганлик сабаб 1 млрд сўм зарар етказилган.
Газовая конфорка - Sputnik Ўзбекистон
Навоийда хусусий корхона раҳбари 437 млн сўмлик газни ўмарди
Худди шундай ҳолат Ромитан туманида ҳам аниқланган. Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.М. “М.” фермер хўжалигига қарашли дала шийпонида оҳак ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил қилиб, юқори босимли газ тармоғига ўзбошимчалик билан улангани аниқланган. У “Ҳудудгазтаъминот” АЖ манфаатларига 1,7 млрд сўм зарар етказган.
Ҳисоб китобларга кўра, ноқонуний равишда фойдаланилган табиий газ куз- қиш мавсумида ҳудуддаги 110 тадан 200 тагача хонадонни узлуксиз газ билан таъминлашга етиши маълум бўлган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 1852-моддаси (Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилган.
Ҳозир тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0