Ҳодисалар

Автофура ҳайдовчиларидан товламачилик йўли билан пул ундирган жиноий гуруҳ қўлга олинди

© Sputnik / Виктор Толочко / Фотобанкка ўтишФуры на границе
Фуры на границе - Sputnik Ўзбекистон
Жиноий гуруҳ “Яллама” чегара-божхона постида фаолият юритган. Тинтув вақтида 410 минг доллар, турли кўринишдаги 21 дона сохта муҳр ва штамплар, компьютер техникалари олинган.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. “Яллама” чегара-божхона постида товламачилик йўли билан пул ундириб келган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар қилмоқда.
Денежные купюры: доллары США - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Божхона пости бошлиғининг уйидан 310 минг доллардан зиёд маблағ топилди – бош прокурор
Агентлик, Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказган. Унда Хитой давлатидан Қозоғистон орқали мамлакатга импорт товарларини ташиш билан шуғулланувчи автофура ҳайдовчиларидан товламачилик йўли билан пул ундириб келган жиноий гуруҳи фош этилган. Жиноятчилар пост орқали ўтишлари жараёнида божхона расмийлаштирувини тезлаштиришни баҳона қилиб пул олиб келган.
Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур жиноий гуруҳ сохта ҳужжатлар ёрдамида товар-моддий бойликлар импорти билан ҳам шуғулланганлиги аниқланди.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги 6 та манзилда тинтув ўтказилган. Натижада улардан 410 минг доллар, турли кўринишдаги 21 дона сохта муҳр ва штамплар, компьютер техникалари ҳамда божхонага оид шубҳали ҳужжатлар ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Уларнинг икки нафар етакчисига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Шунингдек, тергов ҳаракатлари доирасида гуруҳ фаолиятига алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала