Иқтисод

Иқтисодий ўсишнинг қўшимча манбааларини аниқлаш ва ривожлантириш керак - президент

© Пресс-служба президентаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Президент ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда ҳар бир соҳа ва ҳудуд кесимида иқтисодий ўсишнинг қўшимча манбааларини аниқлаш ва уларни ривожлантириш вазифаси қўйилди.
ТОШКЕНТ, 27 янв - Sputnik. 2021 йилда иқтисодий ўсиш ва камбағалликни  қисқартиришни таъминлаш мақсадида, янги "Маҳаллабай" ишлаш тизимни ташкил этилади. 
Маълумки, 2021 йилда иқтисод ўсиши камида 5% бўлиши мақсад қилинган. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида қайд этилган эди.
Лекин глобал иқтисодиётдаги ноаниқлик узоқ давом этиши мумкинлиги сабабли, иқтисодий ўсишнинг қўшимча (ички) захираларини топиш ва сафарбар қилишни талаб этмоқда, - деб қайд этилди мажлисда. 
Шу сабабли, президент барча даражадаги раҳбарларга ўз соҳалари бўйича маҳаллалардаги вазиятни ўрганиш,  “ўсиш нуқталари”ни аниқлаб, уларни ривожлантириш вазифасини қўйди.
Хусусан, иқтисодий комплекс вакилларини маҳаллага тушириб, вертикал тизимни, барча органлар фаолиятини ўзаро мувофиқ йўлга қўйиш кераклиги таъкидланди. 20 мингдан ортиқ ходимни ўқитиб, уларга масалани жойида ҳал этиш бўйича барча ваколатларни бериш муҳимлиги қайд этилди.
Ўзбекистон эркин иқтисодий зоналари - Sputnik Ўзбекистон
Инфографика
Фойда ва имтиёз: Ўзбекистон – эркин иқтисодий зоналар
Иккинчидан, Давлат бошқаруви академиясига маҳалла раислари ва мазкур тизимда иштирок этадиган барча ходимлар учун ўқувлар ташкил қилиш, бунинг учун махсус дастур ва қўлланмалар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Учинчидан, ҳар бир тармоқ ва ҳудуд кесимида иқтисодий ўсишнинг қўшимча манбалари аниқланиб, уларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. 
Шунингдек, йирик давлат корхоналарини трансформация қилиш, харажатларни ва бошқарув тизимини оптималлаштириш бўйича вазифалар қўйилди.
Муҳокама қилинган барча чора ва тадбирлар билан батафсил қуйида танишишингиз мумкин. 
 
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала