Қирғизистон собиқ бош вазири ҳибсга олинди

© Фото / пресс-служба правительства/ Алишер АлиевБывший премьер-министр Мухаммедкалый Абылгазиев. Архивное фото
Бывший премьер-министр Мухаммедкалый Абылгазиев. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2018 йилдан 2020 йил июнига қадар Қирғизистон бош вазири бўлган Муҳаммадкалий Абилгазиев ноқонуний йўллар билан бойлик орттирганликда гумонланиб қамоққа олинди.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Қирғизистон собиқ бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев қўлга олинди.
Абилгазиев Қирғизистон ҳукуматини 2018 йилдан 2020 йил июнь ойига қадар бошқарган. Ўтган йили 15 июнда радиочастоталар билан боғлиқ жанжалдан кейин истеъфо берган эди.
Избранный президент КР Садыр Жапаров и экс-глава государства Сооронбай Жээнбеков. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон президенти инаугурациясига Жээнбеков таклиф қилинди
“26 январь куни у сўроққа чақирилган ва шу куннинг ўзида ҳибсга олинган”, - дейилади Sputnik Қирғизистон хабарида.
Собиқ амалдор ноқонуний йўллар билан бойлик орттирганликда гумон қилинмоқда. Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси маълумотларига кўра, Абилгазиев давлат хизматида бўлган вақтида ноқонуний равишда ўз активларини кўпайтирган. Улар унинг расмий даромадларидан бир неча бараварга зиёд.
Таъкидланишича, ўз активларини қонунийлаштириш учун собиқ бош вазир Бишкекда, Чуй ва Иссиқ-Кўл вилоятларида қиммат кўчмас мулкларини харид қилган. Бундан ташқари, кўп қаватли элита уйлар қурилишига сармоя киритган. Жиноий жавобгарликдан бўйин товлаш учун бу активлар сохта кишилар номига расмийлаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0