Россия

ЕОИИда қачон ягона валюта пайдо бўлади?

© Sputnik / Владислав Воднев Флаги стран-участниц ЕАЭС
Флаги стран-участниц ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон
Евроосиё тараққиёт банки бош иқтисодчиси Евгений Винокуров ЕОИИда ягона валюта жорий этиш юзасидан ўз фикрларини билдирди.
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатлари ягона валютани жорий қилишдан аввал бир қатор шартларни бажариш керак бўлади. Бу ҳақда  Евроосиё тараққиёт банки ва Евроосиё барқарорлаштириш ва тараққиёт жамғармаси бош иқтисодчиси Евгений Винокуров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Флаги государств-членов Евразийского экономического союза - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
2025 йилда ЕОИИ интеграциясининг биринчи босқичи якунланади – Путин
Мутахассис таъкидлашича, илгари Евроосиё тараққиёт банки ушбу йўналишда қатор ишларни амалга оширган бўлиб, ЕОИИ давлатлари ягона валютаси мавзусини ўрганиб чиққан.
"Биз қуйидаги хулосага келдик: ҳозирги ҳолат, ва у сақланиб қолмоқда, ҳеч нарса ўзгармади, ягона валюта – ўзига хос “евраз, олтин”ни жорий этиш ЯИМга салбий таъсир кўрсатиши мумкин", - деди Винокуров "Халқаро ҳисоб-китобларда ЕОИИ миллий валюталарининг ролини ошириш" таҳлилий ҳисоботининг онлайн-тақдимотида.
Унинг фикрига кўра, узоқ муддатли истиқболда, агар бир нечта шартлар бажарилса, бу мавзуга қайтиш мумкин. Улар орасида - ички барқарорлик ва савдо ҳажмининг ошиши, ўзаро инвестицияларнинг кўпайиши, валюта бозорларини тартибга солишни бирлаштириш, пул-кредит сиёсатида мувофиқлаштирилган ёндашувлар.
"Агар ЕОИИ доирасида тараққиётга эришилса, унда ягона валюта мавзусига қайтиш мумкин бўлади. Менимча, бу мавзу яқин ўн йиллик кун тартибида бўлмайди", - дея хулоса қилди Винокуров.
ЕОИИ - 2015 йил 1 январдан бери фаолият кўрсатаётган халқаро интеграцион иқтисодий бирлашма бўлиб, унга Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо.
ЕОИИ ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилиши 2021 йил 5 февралда Олмаотада бўлиб ўтади. Унда ЕОИИда янги кузатувчи-давлат мақомини олган Ўзбекистон ва Куба иштирок этиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала