Ўзбекистоннинг Коррупцияни қабул қилиш индексида ўрни яхшиланди

© SputnikУзбекская валюта - сум
Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги рейтингда Ўзбекистон 180 та мамлакат орасида 146-ўринни (26 балл) эгаллаган. Бу ўтган йилга қараганда 7 поғонага юқори.
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. "Transparency International" коррупцияга қарши курашиш халқаро нодавлат ташкилоти Коррупцияни қабул қилиш индексининг 2020 йил рейтингини эълон қилди.
Янги рейтингда Ўзбекистон 180 та мамлакат орасида 146-ўринни эгаллаган. Бу кўрсаткич 2019 йилга (153-ўрин) нисбатан 7 поғонага юқори.
Председатель Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан Танзила Нарбаева - Sputnik Ўзбекистон
Коррупция барбод қилади: ким айбдор ва нима қилмоқ керак - Норбоева билан интервью
Рейтингда Ўзбекистон 26 балл тўплаган, бунда 0 балл – коррупцияни қабул қилишда энг юқори кўрсаткич, 100 балл – энг паст шкала ҳисобланади.
Марказий Осиё ва Шарқий Европа минтақасида коррупция бўйича яхши ҳолат Грузия (45-ўрин), Арманистон (60-ўрин) ва Беларусь (63-ўрин) давлатларида қайд этилган. Қирғизистон 124-поғонада, Қозоғистон эса 94-ўринда. Минтақа бўйича қуйи поғоналарда Ўзбекистон, Тожикистон (149-ўрин) ва Туркманистон (165-ўрин) давлатлари.
Рейтингда Янги Зеландия, Дания, Финляндия, Швейцария, Сингапур ва Швеция давлатлари етакчи. Энг ёмон кўрсаткичлар Сомали, Жанубий Судан, Сурия ва Яман давлатларида кузатилган.
Коррупцияни қабул қилиш индекси давлат секторида коррупция даражасини акс эттириб, уни ишлаб чиқишда қатор манбалардан, шу жумладан, экспертлар баҳолари ва ишбилармон доиралар вакиллари ўртасида ўтказилган сўровномалардан фойдаланилади.
Янгиликлар лентаси
0