Россия ЕОИИ мигрантларининг идентификация тизимини такомиллаштиради

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишРабочие на строительной площадке
Рабочие на строительной площадке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия бош вазири Михаил Мишустиннинг сўзларига кўра, мамлакатда уч ойдан зиёд қолишни режалаштирган мигрантлар мажбурий тиббий кўрикдан ўтишлари шарт.
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Россия Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо мамлакатлардан бўлган мигрантларнинг идентификация тизимни такомиллаштиради. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Михаил Мишустин ҳукумат йиғилиши давомида маълум қилди.
“Ўтган йили мамлакатимиз ҳудудида бу давлатларнинг (ЕОИИга аъзо давлатлар – таҳр.) 2,5 миллион нафарга фуқаролари бўлди. Кириш учун виза расмийлаштириш талаб қилинмайдиган мигрантлар учун идентификация тизими такомиллаштирилади”, - деди Мишустин. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Система распознавания лиц в московском метро - Sputnik Ўзбекистон
Россияда “номақбул” хорижликларни чиқариб юборишнинг янги усули қўлланилади
У Россияда уч ойдан зиёд муддат қолишни режалаштираётган мигрантлар мажбурий тиббий кўрикдан ўтишлари шартлигини таъкидлади.
“Коронавирус ва бошқа хавфли инфекциялар тарқалиши билан боғлиқ вазиятни инобатга олган ҳолда бугунги кунда бу зарурий чора”, - дея қўшимча қилди Россия бош вазири.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш натижаларини федерал ахборот тизимига киритиш режалаштирилгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0